XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI

ISSN 2091-573X

Certificate: № 13-023

Arxiv

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
Vol. 2_1, 2020

[download], 2.6 Mb

Х.Х. Абдиназаров, (PhD), доц., Қўқон Давлат педагогика институти, Қўқон
А.Э. Кучбоев, б.ф.д., проф. ЎзФА Зоология институти, Тошкент
М.Ж. Мадумаров, мустақил тадқиқотчи, Қўқон Давлат педагогика институти, Қўқон
Аннотация. Мақолада зоопланктон организмлардан Daphnia magna турини балиқларнинг чавоқлик давридаги табиий озуқа сифатидаги аҳамияти, тажрибаларда уни етиштириш шарт-шароитлари, озуқавийлик қиймати ва унинг иқтисодий маҳсулдорлиги ҳақидаги илмий тадқиқот маълумотлари баён қилинган.
Калит сўзлари: Зооплактон, Daphnia magna, балиқчилик, табиий озуқа, сунъий озуқа, чавоқ, озуқавийлик қиймати.
Д.Ш. Бердиева, ўқитувчи, Жизах политехника институти, Жиззах
Аннотация. Ўтган асрнинг 60-70 йилларида Жиззах вилоятида аҳоли жон бошига 5000 литр ичимлик суви тўғри келган бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсатгич 2500 литрни ташкил этмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу бебаҳо неъматдан оқилона фойдаланилмай исрофгарчиликларга йўл қўйилса, 2050 йилга бориб бу кўрсатгич 1500 литрга тушиб кетиши мумкин. Шу боис саноатдаги ишлаб чиқариш жараёнида ер ости сувларидан тежаб фойдаланишни йўлга қўйиш ғоят аҳамиятлидир.
Калит сўзлар: ер ости сувлари, табиий сув манбалари, ичимлик сувлари, сув заҳираси, оқава сув, ифлослантирувчи моддалар, артезиан қудуқ, халқ хўжалиги
А.И. Искандаров, магистр, Урганч давлат университети, Урганч
К.Ш. Тожибаев, академик, ЎзР ФА Ботаника институти, Тошкент
З.И. Бектурдиева, ўқитувчи, Урганч шаҳар 29-сон мактаб, Урганч
Аннотация: Мақолада Ўзбекистон лола тур ўсимликлари тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: Гулбанд, тожибарг, чангчи, чангдон, уруғчи, тумшуқча, устунча, кўсак
Б.А. Мўминов, б.ф.н., доц., Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент
М.С. Зокирова, ўқитувчи, Андижон Давлат университети, Андижон
Аннотация. Ушбу тадқиқотда Ўзбекистон Республикаси Фарғона водийси табиий ландшафтларида тарқалган ниначилар (Insecta: Odonata) фаунаси вакилларини морфобиоэкологик хусусиятларини тавсифлаш амалга оширилган. Тадқиқотлар олиб борилган ҳудудларда 2 та кенжа туркум, 5 та оила, 6 та авлодга мансуб бўлган 9 та ниначи турлари аниқланган: Sympecma fusca, Calopteryx virgo, Calopteryx splendens, Ischnura elegans, Anax parthenope, Anax imperator, Sympetrum vulgatum, Orthetrum cancelatum, Orthetrum brunneum.
Калит сўзлар: Insecta, Odonata, ниначи, имаго, личинка, фауна, биологик хилма–хиллик, Фарғона водийси, Sympecma fusca, Calopteryx virgo, Ischnura elegans, Anax parthenope, Anax imperator, Sympetrum vulgatum, Orthetrum cancelatum, Orthetrum brunneum.
М.А. Саидов, преподаватель, Гулистанский государственный университет, Гулистан
Аннотация. Ҳозирда мамлакатимизда олиб борилаётган зоологик тадқиқотлар ичида, фаунистик ишлар, энг муҳим даражага кўтарилди. Чунки, антропоген кучлар таъсири натижасида табиий экотизимларда содир бўлаётган трансформация жараёнида биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш, нафақат мамлакатимизда, балки дунё ҳамжамияти олдида турган асосий масалалардан бири ҳисобланади. Бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирда нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда моллюскалар экологияси, биологияси ва ҳаёт циклини ўрганишга оид масалалар очиқлигича қолмоқда. Шунинг учун ушбу мақолада, Оҳангарон ҳавзасида тарқалган қуруқлик моллюскаларининг экологик хусусиятлари ўрганилиб, уларни яшайдиган биотоплардаги намлик даражасига қараб, гигрофил, мезофил ва ксерофил гуруҳларга, ва бу гуруҳлар ўз навбатида эса оралиқ: - мезоксерофил, криомезоксерофил гуруҳларга ажратилган.
Калит сўзлар: Оҳангарон ҳавзаси, экологик хусусият, антропоген, гигрофил, мезофил, ксерофил, мезоксерофил, криомезоксерофил.
А.А. Юлдашев, таянч докторант, Андижон давлат университети, Андижон
М. Ф. Абзалов, б.ф.д., профессор, Ўз РФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Тошкент
Аннотация. Ғўза ўсимлигида барг шаклининг ирсийланиш жараёнини генетик табиатини аниқлаш учун, барг шакли яхлит (ланцетсимон, тухумсимон, думалоқ), уч бўлакли (уч киртикли, уч кесилган, уч қирқимли) ва беш бўлакли (беш панжали-киртикли, беш панжали-кесилган, беш панжали-қирқимли) фенотипик кўринишга эга шакллар турли комбинацияларда дурагайланиб, F1, F2, Fb ўсимликларда кузатиш ишлари олиб бордик. Барг шаклини таъмин этишда Ol-ol, Ol-sol генни хар - хил сериялари таҳлил қилинди. Ҳосил шохларини назорат қилувчи S-s генни доминант-гомозигот ҳамда гетерозигот ҳолатида ҳосил шох чекланмаган, рецессив-гомозигот ҳолатда ҳосил шохининг чекланган типда бўлишига олиб келиши кузатилди.
Калит сўзлар: тизма, фенотип, генотип, деморфизм, симподиал, моноподиал, мутант, дурагай.
Sh.B. Adizov, o’qituvchi, Toshkent irrigatsiya va qishloq xo’jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti Buxoro filiali, Buxoro
S.R. Asatov, o’qituvchi, Toshkent irrigatsiya va qishloq xo’jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti Buxoro filiali, Buxoro
Annotatsiya. Ushbu maqolada Respublikamizda mavjud fermer, dehqon va tomorqa xo’jaliklari yetishtirayotgan qishloq xo’jaligi maxsulotlari to’g’risida yillar kesimida ma’lumotlar berilgan va tomorqa yer egaliklaridan samarali foydalanish to’g’risida ayrim tavsiyalar keltirilgan.
Kalit so‘zlar. Istemol tovarlari, qurg‘oqchilik, yerlarni o’zlashtirish, fermer, dexqon xo’jaligi, tomorqa.
С.Ҳ. Исаев, қ/ҳ.ф.д.,проф., ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Ҳ.Х. Сафарова, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Х.А. Саноев, талаба, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Аннотация. Мақолада турли хил шўрланган тупроқларнинг табиий шароитини яхшилашда фитомелиоратив тадбирлардаги мош ўсимлигини етиштириб, ресрустежамкор ҳамда тупроқни ҳимояловчи экологик хавфсиз технологияларни ишлаб чиқилганда юқори ҳосилдорликга эришилади .
Калит сўз: шўрланган ерлар, фитомелиорация, табий, унумли, мош ўсимлиги, жайдари мош турлари, минерал, монокультура.
М.М. Курбонов, ўқитувчи, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент
О.Х. Эргашева, ўқитувчи, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент
Д.Ю. Маҳкамова, ўқитувчи, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент
Аннотация. Ҳозирги даврда жаҳонда глобал экологик инқироз таҳдидлари ортиб бораётган бир вақтда, тупроқни унумдорлигини ошириш, оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда деградация жараёнларидан муҳофаза қилиш дунё миқёсида долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Калит сўзлар: Тупроқ деградацияси, мелиоратив ҳолати, ифлосланиш, унумдорлиги, гумус миқдори, биологик усуллар, микроорганизмлар, биологик фаол моддалар, замбуруғлар, органик бирикмалар, актиномицетлар.
З.З. Қодиров, докторант, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
М.С. Мизомов, ўқитувчи, БухМТ, Бухоро
З.И. Насруллаев, талаба, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Ш.Ғ. Фозилов, талаба, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Аннотация. Ушбу мақолада Бухоро вилоятиниг ўзига хос мелиоратив тупроқ шароитида, сояни экиш муддати ва экиш миқдорининг соянинг ривожланиши ва ҳосилдорликка таъсири баён қилинган. Бунда экиш миқдорининг ҳосилдорликка таъсири олиб борилган тажрибалар давомида илмий асосланган.
Калит сўзлар: Қадимдан суғориладиган, шўрланишга мойил, ўтлоқи аллювиал тупроқ, чекланган дала нам сиғими, тупроқ хажм массаси, сув ўтказувчанлик, соя дон ҳосилдорлиги.
Қодиров З.З., докторант, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Х.А. Саноев, талаба, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Ш.Б. Джўраев, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Аннотация. Ушбу мақолада соянинг “Ўзбек-6” ва “Нафис” навларини суғоришда ресурстежамкор суғориш технологиялардан фойдаланиб юқори ҳосилдорликка эришиш кўзда тутилган. Бунда Бухоро вилоятининг қадимдан суғориладиган шўрланишга мойил бўлган ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида сояни парваришлашда тупроқ олди намлиги (ўрта қумлоқ тупроқларда) ЧДНС га нисбатан 70-70-60 % бўлганда, сув бериш тизими 1-2-1, униб-чиқиш, гуллаш фазасида суғориш меъёри 815 м3/га, гуллаш дуккак тугуш фазасида суғориш меъёрлари 1000-1200 м3/га, мавсумий суғориш меъёри-3615 м3/га сув билан суғориш тавсия этилган.
Калит сўзлар: Суғориш, қумлоқ, дуккак, ўтлоқи, аллювиал, шўрланиш, технология.
Б.Ш. Матякубов, д.с/х.н., Ташкентский институт инженеров ирригации и механизация сельского хозяйства, Ташкент
О.У. Муродов, стажер-преподаватель, Бухарский филиал Ташкентского института ирригации и инженеров механизации сельского хозяйства, Бухара
Б.С. Каттаев, студент, Бухарский филиал Ташкентского Института Инженеров Ирригации и Механизации сельского хозяйства, Бухара
М.К. Сайлиханова, студент, Бухарский филиал Ташкентского Института Инженеров Ирригации и Механизации сельского хозяйства, Бухара
Аннотация. Мақолада пахтанинг суғориш тезлигини аниқлаш бўйича далада тажриба ишлари келтирилган. Суғориш ставкалари НИИССAВХ (илгари СоюзНИИҲИ) ва ФAО методологияси ёрдамида аниқланди. Ишлаб чиқариш назорати билан солиштирганда ғўзанинг оптимал суғориш тезлигини аниқлаш учун тупроқнинг қуйидаги намликдаги дала намлигининг максимал сиғими 70-70-60%, 70-80-60% ва 70-80-60% (одатдагидан 30% кўпроқ) қўлланилди. Суғориш ва суғориш нормалари ФAО усулига, CROPWAT ва Aqua Crop дастурларига, шунингдек эмпирик формулаларга мувофиқ аниқланди. 1 центнер пахта етиштириш учун 70,8 - 91,0 м3 (энг паст намлик (ПН) нинг 70-80-60%) ишлатилган. Ишлаб чиқаришни назорат қилишда ушбу кўрсаткич 159,1 - 164,7 м3 ни ташкил этди, бу улар мос келадиган вариантга нисбатан 73,7-88.3 м3/с га кўп, тупроқ намлигининг максимал намлик сиғими 70-80-60%. ПН. Сув сарфини ҳисоблашда иккала усул билан таққослаганда, корреляция коэффициенти: 0,76-0,94 еди.
Калит сўзлар: чегаравий намлик даражаси (ЧНДС), пахта, суғориш режими, сув унумдорлиги, унумдорлик, CROPWAT ва Aqua Crop.
Г.М. Сатипов., проф., Урганч давлат университети, Урганч
С.Х. Бабаджанова, доц., Урганч давлат университети, Урганч
З.Р. Тажиев, қ/х.ф.н., Урганч давлат университети, Урганч
Аннотация. Мақолада оддий қиздирилмайдиган иссиқхоналарда бодринг навларини экишга тайёрлаш, экиш муддати, кўчат қалинлиги, сув бериш тартиби, ўғит меъёри ва юқори ҳосил олиш агротехнологияси ва иқтисодий самарадорлиги кўрсатилган.
Калит сўзлар: Ўғит меъёри, сув бериш тартиби, экиш муддати, кўчат қалинлиги, иқтисодий самарадорлик.
Ф.Ш. Худойбердиев, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Аннотация. Ушбу мақолада арзон ва қулай озуқа манбаи ҳисобланган яйловлардан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш ва уларни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар келтирилган.
Калит сўзлар: озуқа, яйлов, тоғ, адир, чорва, парранда, балиқчилик
Ф.Ш. Худойбердиев, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Аннотация. Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси ер фондининг асосий қисми ҳисобланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, жумладан яйлов ерларнинг бугунги ҳолати, фойдаланиш самарадорлиги ва янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар келтирилган.
Калит сўзлар: ер фонди, яйлов, самарадорлик, чора-тадбир
Sh.A. Mengliev, PhD, Termiz davlat universiteti, Termiz
S.Q. Shonazarov, o‘qituvchi, Termiz davlat universiteti, Termiz
Annotatsiya. Axborotlarni himoyalashda kriptografiya usullarini qo‘llashning ayrim masalalari qaralgan. Xuddi shuningdek, metodning qo‘llanilishiga doir misol keltirilgan.
Kalit so‘zlar: axborotni himoyalash, ochiq kalit, yopiq kalit.
Н.А. Дускараев, преподаватель, Бухарский филиал ТИИИМСХ, Бухара
Т.О. Жураев, преподаватель, Бухарский филиал ТИИИМСХ, Бухара
Ж. Абдийхамидов, преподаватель, Бухарский филиал ТИИИМСХ, Бухара
Аннотация. Чекли элементлар усули шунга асосланганки, қувурнинг участкаси кўп фрагментларга (элементларга) бўлинади ва унинг ҳар бирининг чегарасида кучланишларнинг (кўчишларнинг) маълум оддий тақсимланиши қабул қилинади, кейин эса йиғинди энергия ҳисобланади.
Калит сўзлар: труба қувурлар элементлари, деформацияланувчи мухит, магистрал труба қувурлар, истеъмолчи, якунланмайдиган тўкилма, система мониторинги, параллел текислик.
Т.О. Жураев, преподаватель, Бухарский филиал ТИИИМСХ, Бухара
Ш.Р. Ахмедов, преподаватель, Бухарский филиал ТИИИМСХ, Бухара
Д. Рахмонов, преподаватель, Бухарский филиал ТИИИМСХ, Бухара
Аннотация. Бу ишда асосий эътибор, шунга ўхшаш объектларни назарий тадқиқ қилишда олинган натижаларни ҳисобга олган ҳолда, қувурларнинг кучланганлик ҳолатига баҳо беришга қаратилган.
Калит сўзлар: деформацияланувчи мухит, магистрал трубақувурлар, истеъмолчи, якунланмайдиган тўқилма, система мониторинги, параллел текислик.
С.Н. Садирова, катта ўқитувчи, БухМТИ, Бухоро
Н.И. Алиева, ассистент, БухМТИ, Бухоро
Н.И. Нуритов, талаба, БухМТИ, Бухоро
С.С. Шарипов, талаба, БухМТИ, Бухоро
Аннотация: Мазкур мақолада қоракўл териларга ишлов беришда инновацион технологияларни қўлланилганлиги, уларнинг кимёвий анализ ва ИК- спектроскопия натижалари ва бу усулнинг афзаликлари келтирилган.
Калит сўзлар: қоракўл терилар, ачитиш жараёни, сут маҳсулоти корхоналари чиқиндиси – зардоб, зардоб таркиби, углевод компонентлар, мукополисахаридлар.
Ш.Я. Сатторов, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Аннотация. Ушбу мақолада дала кодлаш натижасини AutoCAD Civil 3D дастурли таъминотида ишлаб чиқиш ҳамда ушбу дастурий таъминот афзалликлари ҳақида маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: Дала, AutoCAD Civil 3D, пикет, дастур, технология, топография.
Ш.Я. Сатторов, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Э.Қ. Каримов, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Аннотация. Ушбу мақолада нивелирлаш ишлари асосида лойиҳани тузиш ва уни AutoCAD Civil 3D дастурида қайта ишлашга доир тавсиялар келтирилган.
Калит сўзлар. Нивелир, AutoCAD Civil 3D, пикет, лойиҳа, профиль, технология, топография.