А.Қ. Жўраев, доцент, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали, Бухоро
У.А. Жўраев, доцент, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали, Бухоро
З.З. Қодиров, PhD докторант, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали, Бухоро
З.Ў. Амонова, ассистент, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали, Бухоро
Аннотация. Бухоро воҳаси шароитида тежамкор суғориш усулидан кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда ҳар бир гектар ҳисобида 50 килограмм гидрогель кристалини тупроққа киритиб, мавсумий суғоришлар амалга оширилган ҳолатда ғаллани ўсиш ривожланишида ижобий ўзгаришлар кузатилиб, мавсумий суғориш меъёри 3780 м3/га ни ташкил қилди. Ўсиш ривожланиш жадаллик билан ўтиб, ҳосилдорлик 65 центнерни ташкил этиб, назорат вариантига нисбатан 14.5 центнер гектаридан юқори ҳосил олишга эришилди. Гидрогель кристали 3-4 йил давомида ўз хусусиятини ўзгартирмай сақлаб қолиш имкониятига эга. Тупроққа киритилган гидрогель кристали унинг агромелиоратив ҳолати ва сув-физик хусусиятларига ижобий таъсир кўрсатиши кузатилди.
Таянч сўзлар: Гидрогель кристали, ўсимлик, технология, меъёр, дон, ҳосилдорлик, сув, физик хусусият.