Certificate: № 13-023
© Xorazm Ma'mun akademiyasi
ХУРМАТЛИ МУШТАРИЙЛАР!
Хоразм Маъмун академияси
ахборотномаси 2006 йилдан чоп қилиниб бошлаган. 2020 йилдан
бошлаб Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси йилига 12 (1 ойда бир)
марта чоп қилинади. ОАК Раёсатининг 2016-йил 29-декабрдаги 223/4-сон қарори
билан:
1. биология,
2. қишлоқ
хўжалиги,
3. тарих,
4. иқтисодиёт,
5. филология
6. архитектура
фанлари
бўйича
докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган
илмий нашрлар рўйхатига киритилган.
Журналга мақола қабул қилиш
графиги:.
1 январдан 31 январгача - №4 – сон
апрель ойига
1 февралдан 28 (29) февралгача -
№5 -сон май ойига
1 мартдан 31 мартгача - №6 – сон
июнь ойига
1 апрелдан 30 апрелгача - №7-сон
июль ойига
1 майдан 31 майгача - №8 -сон
август ойига
1 июндан 30 июнгача - №9-сон
сентябрь ойига
1 июлдан 31 июлгача – №10-сон
октябрь ойига
1 августдан 31 августгача - №11 – сон ноябрь ойига
1 сентябрдан 30 сентябргача - №12
-сон декабрь ойига
1 октябрдан 31 октябргача - №1 –
сон январь ойига
1 ноябрдан 30 ноябргача - №2 – сон
февраль ойига
1 декабрдан 31 декабргача - №3
-сон март ойига
Ахборотномада ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги мақолалар нашр этилади.
Ахборотномага мақолалар қуйидаги тартибда қабул қилинади: мақола ҳажми 6 саҳифадан кам бўлмаслиги лозим. Мақола
таҳририятга Times New Roman шрифти, 14 ўлчовда, 1,5 қатор оралиғида, чап томондан 3 см, юқори ва
паст томондан 2,5 см, ўнг томондан 1,5 см қолдирилган ҳолатда А4 форматли
стандарт қоғозда Word 2000-2016 дастури, doc ёки docx форматида +99897 458 28
18 рақамли телеграмм саҳифаси орқали қабул
қилинади. Мақола www.antiplag.uz сайтининг қисқача
ҳисоботи билан қабул қилинади. Оригиналлик камида 70% бўлиши
керак.
Мақола расмийлаштирилганда, дастлаб юқори чап
томондан УЎТ (УДК) қайди, бир оралиқдан сўнг бош ҳарфларда мақола мавзуси,
кейинги сатрда муаллиф(лар)нинг исми, шарифи, отасининг исми, илмий даражаси ва
илмий унвони, иш жойи ва лавозими тўлиқ ёзилади. Кейин ўзбек, рус ва инглиз тилларида
аннотация ва калит сўзлар келтирилади. Аннотация 2-3 жумладан иборат бўлиб, ўзида
мақола мазмунини ифодалаши лозим. Калит сўзлар мавзуни очиб берадиган 10 дан
ошмаган сўз ва иборалардан иборат бўлиши керак. Мақолада кириш, мавзунинг долзарблиги ва ҳозирги холати, тажриба қисми (тадқиқотни
амалга ошириш), олинган натижалар тахлили ва хулоса қисмлари бўлиши талаб қилинади. Фойдаланилган
адабиётлар рўйхати мақола охирида келтирилади, бунда матнда адабиётларга ҳавола
квадрат қавсларда кўрсатилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати амалдаги давлат
стандартлари асосида расмийлаштирилади.
Мақолани тахрир қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп қилиш учун кетадиган
ҳаражатларни қоплаш учун 1 саҳифага 40 минг сўм миқдорида бадал пули
тўланади. Бадал пули тўлаш банк орқали ёки электрон тўлов тизимларида “Давлат
хизматлари” бўлимини “Бюджетга тўловлар” қисмида ШХР орқали амалга оширилиши
мумкин.
ШХР: 400110860334067015100043001
Марказий
банкнинг Тошкент шахридаги Бош бошқармаси ХККМ
Ф.И.О.
нинг мақоласини чоп қилиш учун