XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI

ISSN 2091-573X

Certificate: № 13-023

Arxiv

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
Vol. 7, 2020

[download], 7.85 Mb

Г.С. Дурдиева, арх.ф.д., к.и.х., Хоразм Маъмун академияси, Хива
А.К.Заргаров, к.и.х., Хоразм Маъмун академияси, Хива
Э.А. Салаев, к.и.х., Хоразм Маъмун академияси, Хива
Аннотация. Ушбу мақолада Ичан Қалъа ҳудудида олиб борилган инструментал изланишларнинг таҳлили ва натижалари келтирилган. Чўкувчан лёссимон грунтлардаги, 30- 35 метр пастдаги ер ости оқувчан сувларининг жуда катта ҳажмда нотекис чиқариб ташланиши натижасида грунтларда бўшлиқ ва ғоваклар кўпайган.
Калит сўзлар: меъморий ёдгорликлар, лёссимон грунт, нотекис чўкиш, ёриқлар, ер ости суви, табиий захкаш, тик дренаж, минора, мадраса.
M.X. Akbarova, katta o`qituvchi, Farg`ona davlat universiteti, Farg`ona
Annotatsiya. Tabiiy sharoitlarda Scutellaria adenostegia senopopulyatsiyasining ontomorfogenez va ontogenetik tuzilmasi o`rganib chiqilgan. Uning tarqalgan joylariga ekologofitosenotik tavsifnoma berilgan. Turning hayotiy shakli-vegetativ turg`un aeroksil simpodial o`sadigan chala buta, uning morfogenez fazalari bayon etilgan.
Kalit so`zlar: morfogenez, senopopulyatsiya, senotik, ontogenetik spektr, senil, ex situ, immatur, virginil, generativ, ontogenez.
X.O’. Bekchanov, b.f.n., dots., Urganch davlat universiteti, Urganch
N. Yadgorova, katta o’qituvchi, Urganch davlat universiteti, Urganch
T. Ahmedov, o’qituvchi, Urganch davlat universiteti, Urganch
Annotasiyasi. Ushbu maqolada Xorazm vohasi sharoitidagi gurvak navli qovun dalalarida tarqalgan hasharotlarning tur tarkibi faunasi va ularning uchrash hududlari, uchrash miqdori va turlari aniqlanilganligi haqida so`z yuritiladi.
Kalit so‘zlari: qovun, zararkunandalar, fauna, biologik, ekologik, kimyoviy, kontakt, fumigant, appelent, repellent.
G.M. Satipov, prof., Urganch Davlat Universiteti, Urganch
N.B. Jumaniyazova, tayanch doktorant, Urganch Davlat Universiteti, Urganch
Annotatsiya. Ushbu maqolada “Ispanskaya-73” oshqovoq navi poyasining rivojlanishi, undagi poyalar soni va uzunliklari tajriba va laboratoriya sharoitida bajarilgan ilmiy tadqiqotlarning natijalari asosida ma’lumotlar keltirilgan.
Kalit so’zlar: oshqovoq, poya, nav, urug’, o’simlik, palak, kurtak.
И.Р. Авазметова, таянч доктoрант, Хоразм Маъмун aкадемияси, Хива
Аннотация. Мақолада Хоразм воҳаси малакофаунаси илк бор ўрганилиб, ҳудудда тарқалган 6 турдаги қуруқлик моллюскаларининг морфологик тавсифи, тарқалиши ва популяциядаги зичлиги тўғрисида маълумотлар келтирилган
Калит сўзлар: моллюска, малакофауна, конхологик, популяция, доминант.
Б.С.Авутхонов, доцент, Самарқанд давлат университети, Самарқанд
Ф.З.Мажидова, магистр, Самарқанд давлат университети, Самарқанд
Аннотация. Ушбу мақолада Колумб ўтининг сув тақчиллик кўрсаткичларига минерал ўғитларнинг таъсири тўғрисида маълумотлар келтирилган. Колумб ўтининг сув тақчиллик кўрсаткичлари ўсимликларнинг вегетацияси давомида ўзгариши ва етиштириш шароитларига боғлиқлиги аниқланган. Ўғитларни гектарига N200P140K100 кг миқдорда қўллаш ўсимликларнинг сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширади.
Калит сўзлар: Колумб ўти, сув тақчиллик, вегетация, азот, фосфор, калий.
Д.Б. Амонова, ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро
Н.К. Ҳамроқулова, ўқитувчи, Бухоро давлат университети,Бухоро
Р.Р. Рахмонов, ўқитувчи, Бухоро давлат тиббиёт институти, Бухоро
Аннотация. Ушбу маколада қизил нурланиш, узун тўлқинли қизил нурланиш, паст частотали электромагнит майдон ва фитогормонларнинг турли хил ўсимликларнинг уруғлари унувчанлигига комбинацион таьсири тўғрисида маьлумот берилган.
Калит сўзлар: қизил нурланиш, электромагнит майдон, ауксин, фитогормон
С.Б. Бўриев, б.ф.д., профессор, Бухоро давлат университети, Бухоро
Л.Т. Юлдошов, таянч докторант, Бухоро давлат университети, Бухоро
А.М. Қобилов, таянч докторант, Бухоро давлат университети, Бухоро
Б.Ф. Арипов, ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро
Аннотация. Мақолада юксак сув ўсимликларидан пистия (Pistiya stratiotes L), азолла (Azolla caroliniana Willd), ряска (Lemna minor L)нинг биологик хусусиятлари ва тарқалиши келтирилган. Паррандачилик корхонаси оқова cувларида юксак сув ўсимликларининг ўсиши, ривожланиши, кўпайиши ва оқова сувларни органо-минерал моддалардан тозалаш даражаси ҳақидаги маьлумотлар берилган.
Калит сўзлар: юксак сув ўсимликлари, пистия (Pistiya stratiotes L), азолла (Azolla caroliniana Willd), ряска (Lemna minor L), кўпайиш, биомасса, оқова сувлар, ифлосланиш, сувда эриган кислород, органик ва минерал моддалар.
Д.Ж. Корабоева, ст.преподаватель, Термезский государственный университет, Термез
У.Б. Равшанова, преподаватель, Термезский государственный университет, Термез
А.А. Тогаев, студент, Термезский государственный университет, Термез
Аннотация. Мақолада доривор мойчечак ўсимлигининг ботаник тавсифи, биологик хусусияти, дориворлик хусусияти, мойчечакни экиш учун тупроқни тайёрлаш ва ўғитлаш, парвариш қилиш, ҳосилини йиғиш, қуритиш ва сақлаш тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Калит сўз: уруғ, гўнг, каротин, эфир мойи, регенерация.
Д.Ж. Қорабоева, катта ўқитувчи, Термиз давлат Университети, Термиз
У.Б. Равшанова, ўқитувчи, Термиз давлат университети, Термиз
А.А. Тоғаев, талаба, Термиз давлат Университети, Термиз
Аннотация. Мақолада доривор ўсимлик гулхайрининг биоморфологик, систематик таҳлили, тиббиёт ва халқ табобатидаги ўрни ҳамда ўстириш технологияси ҳақида маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: мелиоратив, уруғ, поя, крахмал, пектин, ўғит.
З.М. Кушметов, таянч докторант, Хоразм Маъмун Академияси, Хива
Аннотация. Соя навларида ривожланиш фазалари эрта бўлгани учун сувга бўлган талаби ёки транспирация жадаллиги эрта бошланади. Соя навларида сувга бўлган талаб июнь ойининг охири ва июль ойининг бошларида кузатилди, ўртапишар навларда эса бу кўрсаткич июнь ойининг боши ва ўрталарида ўзгаради.
Калит сўзлар: уруғпалла барглар, биринчи учталик барглар, дуккаклилар оиласи, уруғнинг нафас олиши, транспирация жадаллиги
М.Ш. Рахимов, ўқитувчи, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент
Д.З. Мажидова, ўқитувчи, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент
Ш.У. Мардонов, ўқитувчи, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент
Аннотация. Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган ғўза ва буғдой агроценозлари ҳамда табиий экосистема тупроқ қатламларининг 30 см. гача бўлган қатламларида совутли каналарнинг йил фаслларига нисбатан 1 м2 да ўртача миқдори ва уларнинг тур таркиби тўғрисида маълумотлар келтирилган. Тадқиқотлар натижасида ғўза ва буғдой агроценозлари ҳамда табиий экосистема тупроқ қатламларида апрель-май ойларида, яъни баҳор фаслида ёз ва куз фаслларига нисбатан ҳамда табиий экосистема тупроқ қатламларида совутли каналар кўпроқ учраши аниқланган. Совутли каналарнинг тур таркибини ўрганиш натижасида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган ғўза ва буғдой агроценозлари ҳамда табиий экосистема тупроқ қатламларида жами 29 тур орибатид каналар учраши аниқланган. Аниқланган 29 та тур совутли каналар 23 та авлодга ва 19 та оилага мансуб эканлиги кўрсатилган.
Таянч сўзлар: орибатид каналари, агроценоз, тупроқ, мавсумий динамика.
Ф.У. Умаров, докторант, Андижон давлат университети, Андижон
А. Пазилов, б.ф.д., проф., Гулистон давлат университети, Гулистон
Аннотация. Мақолада илк бор Фарғона водийсининг Қорадарёсида сув қориноёқли моллюскаларидан 9 турининг яшаши аниқланиб, уларга экологик ва зоогеографик тавсиф берилган.
Калит сўзлар: Қорадарё, моллюска, биотоп, зоогеография.
О.Ғ. Хусанова, PhD, Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган
И.Ш. Қурбанов, ассистент, Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган
Аннотация. Мақолада Шимолий Фарғона водийси текисликларидан бошлаб адирлик, адирорти, тоғолди ва тоғ минтақасида тарқалган тупроқ сувўтларининг тур ва тур хилларини учраш даражаси хақида маълумот берилган. Бўлимга мансуб бўлган турлар систематик таҳлил қилинган ва илмий асосланган.
Калит сўзлар: Сувўтлар, бўлим, тур, вариация, доминант, диатом, минтақа.
Х.К. Яхяев, қ/х.ф.д., проф., Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқиот институти, Тошкент
З.Н. Нафасов, PhD, катта илмий ходим, Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқиот институти, Тошкент
Н.Ж. Аллаяров, таянч докторант, Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқиот институти, Тошкент
Аннотация. Ўрмон ва манзарали дарахтларни зараркунандалардан уйғунлашган ҳимоя қилишда агротехник, механик, санитария тадбирларини, биологик ва кимёвий кураш усулларини ўз вақтида тўғри қўлланилганда Республикамизнинг муайян иқтисодиёт тармоқларидан бири бўлган ўрмончилик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳаларда мавжуд ҳимоя тизимининг самарадорлиги ошади. Экма ўрмонзорлар барпо этиш, қурилиш маҳсулотлари (ёғоч саноатида) илмий ҳажмдор маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкони яратилади.
Калит сўзлар: ҳашарот, биоценоз, агротехника, механик, санитар, биологик, кимёвий, трихограмма, бракон, олтинкўз, зараркунанда.
F.Q. Kamalova, assistant, Andijan branch of Tashkent state agrarian University, Andijan
Annotatsiya. Ushbu maqolada agromadaniyat masalalari, iste'molchilar va xaridorlarning ushbu yo'nalishni rivojlantirishda roli ko'rib chiqiladi.
Kalit so'zlar: qishloq xo'jaligi ishlab chiqarish, sifat, xavfsizlik, aloqa, oziq-ovqat, oziq-ovqat sanoati, agromadaniyat.
D.A. Khudayberdiyeva, senior teacher, Tashkent Institute of Finance, Tashkent
Annotatsiya. Ushbu maqolada xizmatlar sohasida innovatsion boshqaruvni qo'llash zarurligi ko'rsatilgan.
Kalit so'zlar: innovatsion jarayon, innovatsion marketing, xizmat ko'rsatish sohasi.
N.U. Maxmasobirova, tayanch doktorant, Toshkent davlat sharqshunoslik instituti, Toshkent
Annotatsiya. Mazkur maqolada iqtisodiy klasterlarni shakllantirishning uslubiy masalalari va milliy modellar o’rganilgan. Xususan, uslubiy shakllardan klaster a’zolari va ular o’rtasidagi o’zaro aloqa xususiyatlariga ko’ra modellar, klaster determinantlariga ko’ra modellar, E.Fezer modeli, K.Ketels va J.Lindkvist modeli tahlil qilingan. Milliy modellardan esa liberal model, “derijyor” model, Shimoliy Amerika, Osiyo, Yaponiya, Finlandiya, Hindiston, “Sovetcha” modellarning xususiyatlari ochib berilgan.
Kalit so’zlar: iqtisodiy klaster, determinant asosidagi modellar, milliy modellar, Marshall klaster modeli, Porter modeli, yulduzsimon model, yo’ldosh platformali model, AQSH modeli, Yaponiya modeli, Hind modeli va b.
D.H. Qodirova, teacher, Tashkent State Technical University, Tashkent
Annotatsiya. Ushbu maqolada bozor munosabatlarida ayollarning ijtimoiy-psixologik moslashuviga ta'sir qiluvchi omillar ilmiy asoslangan.
Kalit so'zlar: ayol, bozor, moslashuv, tadbirkorlik.
У.Б. Иманова, ўқитувчи, Термиз давлат университети, Термиз
Аннотация. Ушбу мақолада маҳаллий бюджетларни ўрта муддатли ривожлантириш истиқболларида инвестицияларнинг аҳамияти ва уларнинг роли ёритиб берилган.
Калит сўзлар: маҳаллий бюджет, инвестиция, иқтисодиёт, бозор.
Х.М. Исмаилов, докторант, Ташкентский финансовый институт, Ташкент
Аннотация. Мақолада корхонанинг молиявий барқарорлиги концепцияси, унинг асосий хусусиятлари ва спецификациясининг асосий хусусиятлари мавжудлиги ҳақидаги асосий илмий қарашлар муҳокама қилинган. Молиявий барқарорлик концепциясининг назарий мазмунига нисбатан жуда кўп турли хил ёндашувлар мавжуд бўлиб, бу концепцияни аниқлаш бўйича ягона тушунча йўқлигини ифодалайди.
Калит сўзлар: корхона, актив ва пассивларнинг тузилиши, молиявий контрагентлар, тушум, молиявий барқарорлик.
Д. Саидов, тадқиқотчи, Урганч давлат университети, Урганч
Аннотация. Ушбу мақолада миллий автомобилсозлик корхоналари рақобатбардошлигини оширишда бенчмаркинг фойдаланиш зарурлиги асосланади. Жаҳоннинг йирик автомобил корпорациялари томонидан бенчмаркинг лойиҳаларини ўтказиш тажрибалари қараб чиқилади. Ўзбекистонда бенчмаркингни кенг тарқатишда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг зарурлиги таъкидланади.
Калит сўзлар: автомобилсозлик, автомобилсозлик саноати, бенчмаркинг, рақобатбатдошлик
Д.С. Қодирова, ўқитувчи, Фарғона политехника институти, Фарғона
Аннотация. Ушбу мақолада туризм соҳасига кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари ёритиб берилган.
Калит сўзлар: туризм, таълим туризми, кадрлар тайёрлаш.
А.Ғ. Яқубов, ўқитувчи, Урганч давлат университети, Урганч
Аннотация. Мақолада чакана савдони ривожланиш тенденциялари ўрганилган. Глобал чакана савдони ривожланиш индексида юқори рейтингни эгаллаб турган мамлакатларнинг асосий стратегик йўналишлари аниқланган.
Калит сўзлар: савдо, чакана савдо, рақобатбардошлик, чакана савдо айланмаси, савдо корхоналари, чакана савдо инновациялари, онлайн савдо, офлайн савдо.
Р.Б. Анёзов, таянч докторант, Урганч давлат университети, Урганч
Аннотация. Ушбу мақолада ўрта асрлар даврида Марказий Осиё карвон йўлларида хизмат кўрсатиш тизими ривожида карвон таркиби ва улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида қисқача маълумот берилади.
Калит сўзлар: Марказий Осиё, карвон йўллари, карвонбоши, туя, карвонсарой, элчилик ,чопар, савдо, ём (бекат), почта-алоқа, бож, чегара.
У. Бекимметов, таянч докторант, Хоразм Маъмун Академияси, Хива
Аннотация. Мақолада советларнинг Хоразм қишлоқларидаги бой, ўртаҳол табақаларнинг ер-мулкларининг мажбурий тортиб олиниши ва ушбу сиёсатга қарши жойлардаги норозилик чиқишлари, ғалаёнлари, унинг сабаблари таҳлил этилади.
Калит сўзлар: Декрет, ер комиссияси, бой мулкдор, ўртаҳол, қулоқ, қишлоқлардаги ғалаёнлар, сургун.
У. Бекимметов, таянч докторант, Хоразм Маъмун академияси, Хива
Аннотация. Мақолада Советларнинг 1929-35 йилларда мажбурий ўтказилган коллективлаштириш сиёсати ва унинг фожиали оқибатлари, Хива хонлигидаги ҳаёт жараёни билан таққосланган ҳолда тадқиқ қилинади.
Калит сўзлар: декрет, колхоз, раис, бригадир, колхозчи, социалистик мусобақа, пахта яккаҳокимчилиги, экологик фожиа.
Д.М. Жамолова, PhD, Бухоро давлат университети, Бухоро
Аннотация. ХХ аср бошларида Туркия ва унинг таъсири остида бўлган Саудия Арабистони ижтимоий ҳаётида ўзгаришлар содир бўлди. Бу илм-фан ривожида, таълим тизимидаги янгиланишларда ва шаҳарларнинг диққатга сазовор жойларга айланишида яққол сезила бошлади. Туркистонлик ҳаж зиёратчилари Каъба зиёратига борганларида бу ердаги ислоҳотлардан таъсирландилар ва ўз юртларида ҳам бундай янгиликларни жорий қилиш истагида бўлдилар. Ушбу мақолада Туркия ва Саудия Арабистони аҳолисининг турмуш тарзи, таълим тизими ва шаҳарлар ҳаётидаги янгиланишларнинг Туркистон халқлари ижтимоий ҳаётига таъсири масалалари таҳлил қилинади.
Калит сўзлар: ҳаж зиёрати, мактаб, мадраса, масжид, мударрис, дунёвий фанлар, шаҳар, консул, аёл.
Д.Ш. Қурбанова, PhD, Хоразм вилояти ХТХҚТМО ҲМ, Урганч
Аннотация. Ушбу мақолада қадимги Хоразм тарихини ўрганиш бўйича XIX асрнинг иккинчи ярмида олиб борилган изланишлар таҳлил қилинган. Шунингдек, бу давр тарихига оид қадимги ёзма манбаларнинг бизгача деярли етиб келмаганлиги сабабли, асосан этнографик маълумотлар орқали ёритилганлиги таҳлил қилинган.
Калит сўзлар: Хоразм, маданият, маънавият, дин, археология, этнография, ёдгорликлар, қўлёзмалар, урф-одат, маросим, афсона, достон.
Н.Э. Сабирова, PhD, Хоразм ВХТХҚТМОҲМ, Урганч
Аннотация. Ушбу мақолада Xоразм халфачилигининг тарихий илдизлари хусусида сўз боради. Шунингдек, Хоразм воҳасида халфачилик анъаналари, халфачиликнинг дастлабки босқичи ва ривожланиши ҳақида фикрлар билдирилган.
Kалит сўзлар: халфачилик анъаналари, халфачилик тарихи, халфа, баёт, халифа, халфачилик таснифи.
С.С. Суюнов, т.ф.н., к.и.х., ЎзР ФА Миллий археология маркази, Тошкент,
Ҳ.Ў. Раҳмонов, кичик илмий ходим, ЎзР ФА Миллий археология маркази, Тошкент
Аннотация. Мазкур мақола Булунғур туманининг археологик тадқиқотлари натижаларига бағишланган. Тадқиқотлар натижасига кўра 92 та қадимги манзилгоҳлар тепаликлар қолдиқлари аниқланди ва ўрганилди. Барча ёдгорликлар Булунғур тумани археологик харитасига киритилди. Бундан ташқари, қадимги ирригация тизимларининг қолдиқлари ўрганилди ҳамда суғориладиган майдонлар ҳудуди аниқланди. Қўлга киритилган манбалар Зарафшондан шимолдаги суғориладиган ерлар ўрта асрларда антик даврдагига нисбатан уч баравар катта бўлганлигини кўрсатади.
Калит сўзлар: Булунғур тумани, Оқ-тепа, Қораариқ, Янгибеш, Оқариқ, Аҳтамбулоқ, Карабкибулоқ, Мирзабулоқ, сунъий суғориш, булуғор.
К.Т. Тошов, ўқитувчи, Термиз давлат университети, Термиз
Аннотация. Мақолада архив материаллари асосида Иккинчи жаҳон уруш йилларида Сурхон воҳаси аҳолисининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси, фронтга юборган моддий ёрдами ҳамда ватанпарварлиги билан боғлиқ жиҳатларни таҳлил қилиш орқали кўрсатиб берган.
Калит сўзлар: фронт, фронт орти, иссиқ кийим, озиқ-овқат, мудофаа, жамғарма, моддий ашёлар, уруш, меҳр-оқибат.
З.Н. Хатамова, ўқитувчи, Фарғона политехника институти, Фарғона
Аннотация. Мақолада ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим ўрин тутган икки давлат – Бухоро ва Қўқон хонликларининг иқтисодий ҳаётининг асоси бўлган солиқ тизимининг бир- биридан фарқли жиҳатлари ҳамда ўхшашликлари қиёсий таҳлил этилган.
Калит сўзлар: тарих, солиқ, хазина, девон, хон.
M.J. Ashirmatova, teacher, Tashkent State Agrarian University, Tashkent
Annotatsiya. Maqolada o'quv jarayonining muhim tarkibiy qismlaridan biri sifatida atamalarni assimilyatsiya qilish bo'yicha uslubiy ishlar muhokama qilinadi. Kelajakda agrar sohada mutaxassislarni rus tilidagi adabiyot bilan ishlash ko'nikmalarini shakllantirish zaruriyati tan olingan. Qishloq xo'jaligidagi terminologik tarkibi ko'rib chiqiladi. Terminologik ko'nikmalarni shakllantirish bo'yicha ishlarning bosqichlari qayd etilgan.
Kalit so'zlar: rus tili, atamalar, qishloq xo'jaligi, talaba
Kh.A. Djabborova, EFL teacher, Karshi State University, Karshi
Annotatsiya. Ushbu maqolada chet tilidagi matnlarni tarjima qilish, badiiy va ilmiy matnlarni tahrirlash masalalari muhokama qilinadi. Va shuningdek, "Boburnoma" dan olingan matn tarjimasining ingliz tilidagi tarjimalari bilan o'zbek tilidagi madaniy so'zlarga solishtirilgan.
Kalit so'zlar: matn tarjimasi, badiiy matn, ilmiy matn, badiiy matn, siyosiy matn, madaniy matn
E. Djumaniyozova, teacher, Tashkent Architecture – Construction Institute, Tashkent
Annotatsiya. Maqolada zamonaviy jamiyat tomonidan belgilab qo'yilgan ingliz tilini o'rganishning dolzarbligi haqida qisqacha ma'lumot berilgan.
Kalit so'zlar: ingliz tili, tilshunoslik, zamonaviy jamiyatda ingliz tili, boshlang'ich ta'lim.
E. Djumaniyozova, teacher, Tashkent Architecture – Construction Institute, Tashkent
Annotatsiya. Ushbu maqola xorijiy til grammatikasiga ega bo'lish darajasini nomutaxassislik universitetda ko'rib chiqishga bag'ishlangan.
Kalit so'zlar: grammatika, chet tili, ta'lim jarayoni, retsepsiya, sintaktik aloqalar, matn.
N.A. Ergasheva, senior teacher, Navoi State Mining Institute, Navoi
Annоtatsiya. Ushbu maqolada tog' atamalarining lingvistik xususiyatlarini tahlil qilish va sinash haqida gap boradi. Tadqiqot materiallari tog' atamasi mavzusi bo'lgan leksik birliklar edi. Ushbu mavzu atamalarini shakllantirishning asosiy usullarini tahlil qilamiz va sinab ko'ramiz.
Kalit so'zlar: tahlil, atama, konchilik, rivojlanish
J. Ermetova, senior teacher, Urgench State University, Urgench
N.F. Abdullayeva, junior, Urgench State University, Urgench
Аннотация. Ушбу мақолада EFL (инглиз тилини чет тили сифатида) синфида инглиз тилида ёзишни технологик жиҳатдан ривожлантиришнинг услубий асослари баён қилинган.
Калит сўзлар: ёзиш, ақлий ҳужум, режалаштириш, тузиш, таҳрирлаш, ёзиш категориялари, ёзиш даражаси, сўзлар сони, изчиллик ва уйғунлик, долзарблик.
S.O. Hodjaeva, teacher, UzSWLU, Tashkent
Annotatsiya. Maqolada "blended learning" tushunchasi va uning asosiy tarkibiy qismlari ko'rib chiqiladi. Chet tilini o'qitish jarayonida “blended learning” texnologiyasidan foydalanishning afzalliklari an'anaviy ta'lim modeliga va zamonaviy ta'lim sharoitida uning samaradorligiga nisbatan tahlil qilinadi.
Kalit so'zlar: “blended learning”, chet tilini o'qitish, an'anaviy ta'lim modeli, o'z-o'zini o'qitish, onlayn ta'lim.
J.K. Komilov, teacher, Kokand branch of Tashkent State Technical University, Kokand
Аннотация. Мақолада инсонларнинг алоқаларида ишлатилган қадимий белгилар, алифбо тузилишининг келиб чиқиши, ушбу тизимни турли халқлар ва миллатлар томонидан ишлатилиши ҳақида баён қилинади. Хусусан, мақолада Миср иероглифларининг пайдо бўлиши, финикияликлар томонидан қабул қилинган юнон алифбоси ва оромий алифбоси, муваффақиятли муносабатга эришиш учун турли халқларнинг ҳар хил ёзувлардан фойдаланганлиги ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинган.
Калит сўзлар: алифбо тизими, иероглифлар, рамз, ёзув, товуш тасвири, пиктограмма, белгили ёзув.
Z.R. Shomurodova, senior teacher, Navoi State Mining Institute, Navoi
Annotasiya. Ushbu maqoladagi tadqiqotlarda texnik universitet talabalariga ingliz tilini o'qitishning afzalliklari berilgan. Bu hozirgi voqelikda o'qitishning ahamiyati va afzalliklarini asoslaydi va texnik faoliyat turi sifatida o'qitishning afzalliklarini asosiy xususiyatlarini ochib beradi. Texnik o'quv yurtlaridagi o`qish bilan taqqoslaganda texnik xodim uchun ushbu turdagi ishning afzalliklari va kamchiliklarini tahlil qilishga alohida e'tibor beradi. Maqolaning yangiligi, shuningdek, o'qituvchining ushbu ishning afzalliklari va kamchiliklarini ta'kidlashi va bahslashida.
Kalit so'zlar: o'qitish, ingliz tili, kompetentsiya, aloqa, o'qituvchi, maqsad.
Z.K. Yodgorova, EFL teacher, Karshi State University, Karshi
Annotatsiya. Til o'rganish va o'qitish jarayonida zamonaviy axborot texnologiyalardan foydalanish tillarni mukammal bilishda mukammal vositaga aylandi va ingliz tilini muvaffaqiyatli o'rganishni istagan talabalar uchun eng samarali hisoblanadi. Mazkur maqolada tilni o'qitish va o'qishda samarali foydalanish mumkin bo'lgan ba'zi ta'lim platformalari va dasturiy ta'minot yordamida AKTdan foydalanish usullari muhokama qilinadi.
Kalit so'zlar: kompyuterlar, AKT, o'quv platformasi, dasturiy ta'minot dasturi, tillarni o'qitish, tillarni o'rganish, interfaol doska
М.Т. Ғозиева, катта ўқитувчи, Тошкент давлат техника университети, Тошкент
Аннотация. Мақолада ихтисослик бўйича техника олий ўқув юртларида инглиз тили терминологиясидаги, айниқса, тилни узлуксиз ўқитишда учрайдиган таржимадаги муаммолар кўриб чиқилган ва унинг ечими сифатида баъзи мисоллар келтирилган.
Калит сўзлар: термин, техник таржима, энергетика терминлари, соҳавий луғат, иборалар.
Н.М. Ибрагимова, старший преподаватель, Университет журналистики и массовых коммуникаций Узбекистана, Ташкент
Аннотация. Мақолада тил, поэтика ва замонавий оммавий ахборот воситалар тилининг жанри каби муҳим назарий тоифалар тасвирланган. Ўз навбатида, муаллиф виртуал ва ижтимоий тармоқларнинг жанрларини тўрт гуруҳга ажратишни таклиф қилади: ахборот, таҳлилий, бадиий публицистика (эссе, очерк, зарисовка), сатирик.
Калит сўзлар: категория, тил, жанр, асарлар, поэтика, ахборот, бадиий ва журналистик тармоқлар.
А.У. Курбонов, мустақил тадқиқотчи, Самарқанд давлат университети, Самарқанд
Аннотация. Бу мақолада Заки Валидий Тўғоннинг Навоий ҳақида фикрлари келтирилади. Навоийнинг ёшлик онлари, устозлари ва у ҳақдаги асарларга тўхталади. Шоирнинг сиёсий ҳаёти ва туркий тилга қўшган ҳиссаси тилга олинади. Яна Навоийнинг санъатга муносабати ва асарлари тўғрисида маълумот берилади.
Калит сўзлар: Навоий, турк, сиёсат, хамса, санъат, энциклопедия, Ҳирот.
Д.Т. Пардаева, ўқитувчи, Тошкент давлат техника университети, Тошкент
Аннотация. Мақолада ихтисослик бўйича техника олий ўқув юртларида инглиз тили методикаси, айниқса, тилни узлуксиз ўқитишда учрайдиган таржимадаги муаммолар кўриб чиқилган ва унинг ечими сифатида баъзи мисоллар келтирилган.
Калит сўзлар: термин, техник таржима, энергетика терминлари, соҳавий луғат, иборалар.
Д.Т. Пардаева, ўқитувчи, Тошкент давлат техника университети, Тошкент
Аннотация. Мақолада ихтисослик бўйича техника олий ўқув юртларида инглиз тили методикаси, айниқса, тилни узлуксиз ўқитишда учрайдиган метод муаммолари кўриб чиқилган ва унинг ечими сифатида баъзи мисоллар келтирилган.
Калит сўзлар: термин, техник таржима, энергетика терминлари, соҳавий луғат, иборалар.
Л. Самандарова, ўқитувчи, ТАТУ Урганч филиали, Урганч
Аннотация. Мақолада драматик асарларнинг дастлабки шакллари фольклорда пайдо бўлганлигига эътибор қаратилиб, Эркин Самандарнинг этнографик характерда яратилган “Олма пишганда келинг” драмасида ишлатилган аналитик фольклоризмлар таҳлил этилади.
Калит сўзлар: Эркин Самандар, “Олма пишганда келинг”, драма, фольклор.
И.Умрзақов, катта ўқитувчи, Наманган давлат университети, Наманган
Аннотация. Ушбу мақолада адабиётнинг модернизм йўналишида ижод қилган Уильям Фолкнернинг асар яратиш жараёнида воқеликни бадиий ривожлантириш усули, моддий ва тасвирий воситаларни танлашдаги ўзига хос маҳорати ҳамда адибнинг асарларида вақт ва макон, ҳозир ва ўтмишнинг бир-бири билан ўзаро боғлиқ холда тасвирланиши романларининг жозибадорлигини оширишдаги аҳамияти очиб берилган.
Калит сўзлар: услуб, образ, модернизм, объектив воқелик, бадиий модель, сюжет, бадиий образ структураси, онг оқими таҳлили, вақт ва макон
Н.А. Шералиева, ўқитувчи, Қўқон давлат педагогика институти, Қўқон
Аннотация. Мазкур мақолада таржима жараёнида комплементар алоқа- аслий матн маъносини тўла сақлаб қолиш учун матн хусусиятидан келиб чиқувчи қўшимчалар – қайд, изоҳ, муаллиф ёки таржимон сўз бошиси ёрдамида матнлараро муносабат ҳақида сўз юритилади.
Калит сўзлар: таржима, комплементар алоқа, қайд, изоҳ, таржимон
I.Ismayilova, q/x.f.n., Urganch davlat universiteti, Urganch
Annotatsiya. Ushbu maqolada Xorazm viloyatida ekilayotgan «Xorazm-127», «Omad» g’o’za navlarining hosil elementlari shakllanishiga o’g’it, suv berish tartibi, ko’chat qalinligining ta’sirini o’rganish haqida so’z yuritiladi.
Kalit so’zlar: ildiz, o’sish, rivojlanish, o’g’it me’yori, texnologiya, nav, sug’orish tartibi, ko’chat qalinligi.
Х.К. Алланов, қ/х.ф.н., доцент, ПСУЕАИТИ, Тошкент
Аннотация. Мақолада суғориш ва озиқланишни режалаштириш ва ўсимликларнинг зичлиги узун толали пахта навларининг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари такир тупроқлари шароитида сув унумдорлигига таъсири ҳақида сўз юритилди.
Калит сўзлар: суғориш, озиқлантириш, сув сарфи, ғўза, нав
Н.Ҳ. Дурдиев, қ/х.ф.ф.д., Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Тошкент
Д. Баханова, катта ўқитувчи, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент
Аннотация. Ушбу мақолада суғориш ва озиқлантириш меъёрларининг уруғлик учун етиштириладиган ўрта толали С-8294(Гурлан) ва Хоразм-150 ғўза навларининг уруғлик чигит сифати ва ҳосилдорлигига таъсири бўйича маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: суғориш ва озиқлантириш тартиблари, уруғлик чигит сифати, ҳосилдорлик.
С.Я. Исламов, профессор, Тошкент Давлат Аграр Университети, Тошкент
Р.Б. Сейилбеков, стажёр-тадқиқотчи, Тошкент Давлат Аграр Университети Нукус филиали, Нукус
Аннатоция. Беҳи кўчатларини ўсиш кучи турли бўлган пайвандтагларда куртак пайванд қилиш йўли билан етиштирилганда, беҳининг она кўчатзорида кўпайтирилган А- типдаги пайвандтагларидан фойдаланилиб маҳаллий Ароматная, Изобильная, Совхозная, Самаркандская крупноплодная, четдан келтирилган Крымская ароматная, Отличница навларини вегетатив йўл билан кўпайтиришда, ўсиш ва ривожланишда тупроқ-иқлим шароитларининг таъсири ўрганилди. Ўрганиш натижасида куртак пайванд қилиш июл ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказилганда новдалар 35-62 см ўсганлиги кузатилди.
Калит сўзлар: беҳи, нав, тупроқ, иқлим, шўрланиш, ўсиш, пайвандтаг, ривожланиш, новда, куртак.
Ш.Ю. Кадиров, қ/х.ф.н., к.и.х., Хоразм Маъмун академияси, Хива
Ф.Қ. Жуманиязов, кичик илмий ходим, Хоразм Маъмун академияси, Хива
У.К. Абдурахимов, кичик илмий ходим, Хоразм Маъмун академияси, Хива
Аннотация. Ушбу мақола ғўзанинг янги Ният навини Тупроққалъа туманининг қумли тупроқлари шароитида етиштириш масалаларига бағишланган
Калит сўзлар. ғўза нави, уруғлик материал, қумли тупроқлар, экиш муддати, униб чиқиш, чин барг
Ж.Ж. Қўчқоров, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Ш.Я. Сатторов, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Р.М. Музафаров, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Аннотация. Ушбу мақолада далаларни текислаш жараёнини, экиш олди фони агротехник талабларига жавоб бериш даражасида такомиллаштириш учун режалаштиргич чўмичи билан ишловчи дискнинг ишчи органини унумдорлиги ва бошқа параметрларини аниқлаш бўйича лаборатория тахлиллари натижалари келтирилган.
Калит сўзлар: текислагич, сферик диск, тезлик, тортишга қаршилик, тупроқ ҳажми, фракция, текислаш сифати.
Р. Мадримов, катта илмий ходим, ГИДРОИНГЕОинститути ДК, Тошкент
Т. Матқурбонов, ўқитувчи, Урганч давлат университети, Урганч
Аннотация. Мақолада Хоразм вилоятида тарқалган учламчи даврда шаклланган сур тусли қўнғир тупроқларни эволюцион ривожланиши ҳамда тупроқ хосил бўлиш жараёнларига суғориш ва антропоген омилларининг таъсири тадқиқ этилган.
Калит сўзлар: мезозой ва кайнозой эраси, Унгуз орти, Тошсоқа платоси, Даудан, Дарёлиқ дарёси, Қўриқ сур тусли қўнғир тупроқлар, эллювий, делювий қум тошлари.
Ж.Ж. Пиримов, катта ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
С.Ў. Бобожонов, талаба, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
М.С. Сайдуллаева, талаба, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Аннотация. Ушбу мақола кадастр карталарини фотограмметрик методлар ёрдамида янгилаш масалаларига бағишланган.
Калит сўзлар: геодезия, картография, фотограмметрия, зондлаш, геоахборот тизимлари, маълумотлар банки
Ж.Ж. Пиримов, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Ш.Я. Сатторов, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Аннотация. Ушбу мақолада геодезик ва геоинформатик ишларни бажаришда илғор технологиялардан фойдаланиш йуллари ва тавсиялар келтирилган.
Калит сўзлар. геодезия, геоинформатика, технология, лойиҳа, технология, GPS.
Д.К. Рашидова, д.с.х.н., с.н.с., научно-исследовательский институт селекции, семеноводства и агротехнологии выращивания хлопка, Ташкент
Ш.Б. Амантурдиев, к.с.х.н., докторант, Ташкентский государственный аграрный университет, Ташкент
С.Ш. Рашидова, академик, Институт химии и физики полимеров АН РУЗ, Тошкент
Ш.Т. Шарипов, PhD, с.н.с., научно-исследовательский институт селекции, семеноводства и агротехнологии выращивания хлопка, Ташкент
Ш.Т. Абдурахманов, м.н.с., научно-исследовательский институт селекции, семеноводства и агротехнологии выращивания хлопка, Ташкент
Аннотация. Нанопрепаратларнинг ғўза навларининг кўпайтирилаётган уруғлик хусусиятларига таъсири ўрганилди. Тадқиқот учун "Оқсув" фермер хўжалигида экилган "Андижон-36" ғўза навидан фойдаланилди. 2017 йил ҳосилидан олинган якка танлов уруғлари олинди ва 2018 йилда биринчи йилги уруғлик кўчатзорида экилди. 2019 йилда биринчи йилги кўчатзордан танлаб олинган оилалар иккинчи йилги уруғлик кўчатзорига экилди. Икки йиллик тадқиқотлар давомида олинган маълумотлар шуни кўрсатдики, нанополимер препаратларидан фойдаланиш ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига ижобий таъсир кўрсатади, уруғларнинг навдорлик сифатларига таъсир этмайди ва маьлум даражада ўсимликларни касалликлардан ҳимоя қилишга эга. Уруғларни капсулалаш учун қуйидаги нанополимер препаратларидан фойдаланиш тавсия этилди: ПМКСu2+Ag7:3(Полимер металл комплекс), ПМКСu2+Ag8:2, нанохитозан ва наноаскорбатхитозан, уларда назорат ва стандартга нисбатан юқори хосилдорлик намоён бўлди.
Калит сўзлар: лаборатория ва дала унувчанлиги, фенологик кузатувлар, нанополимерлар, нав софлиги, ўсиш, ривожланиш, ҳосилдорлик.
С.М. Ташкулов, преподаватель, Термезский государственный университет, Термез
Аннотация. Асосий тажриба ишлари карам ва картошка экинларида олиб борилди. Фосформочевина ўғити ҳам бошқа турдаги азотли ўғитлар каби таъсир қилиш имкониятига эга.
Калит сўзлар: фосфомочевина, карам, картошка ва ҳосилдорлик.
И.У. Уразбаев, б.ф.д., Гулистон давлат университети, Гулистон
Н.К. Машарипов, докторант, ТашДАУ, Тошкент
Анотация. Мақолада Мирзачўл воҳасининг ўзлаштирилиши натижасида тупроқ профилида юз берган гидроморфизм ҳодисасининг кучайиши ва тупроқ сув режимининг ўзгариши ҳамда бу ўзгаришларнинг ушбу воҳада учровчи суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларнинг физик-кимёвий хоссасида акс этган хусусиятлари ёритилган. Шунингдек, мақолада қадимги қўриқ ва лалмикор оч тусли бўз тупроқларидан шўрланмаган ва ҳар хил даражада шўрланган бўз-ўтлоқи тупроқлар келиб чиқиш шарт шароитларининг таҳлили келтирилган.
Калит сўзлар: денгиз сатҳи, иқлим, континентал, ер ости суви, ҳудуд, тупроқ профили, гидроморфизм, оч бўз, оч тусли бўз, бўз-ўтлоқи тупроқ.
N. Avezov, postgraduate students, National university of Uzbekistan, Tashkent
J.N. Qutlimurotov, postgraduate students, Tashkent Isntitute of Irrigation and Agricultural Mechanization Engineers’s, Tashkent
Аннотация. Давлат кадастрларини яратиш ва юритишда кадастр карталарни ўрни хамда ахамиятини ўрганиш. Кадастр карталарни тайёрлашдаги кадастр маълумотларини қай даражада мухим еканлиги.
Калит сўзлар: кадастр, мулк ҳуқуқи, давлат кадастрлари ягона тизими, кадастр съёмкаси, кадастр объектлари, кадастр карталари.
G.R. Ishankulova, teacher, Navoi State Mining Institute, Navoi
Annotatsiya. Ushbu maqolaning asosiy maqsadi kelajakdagi muhandisning kasbiy mahoratini shakllantirishda pedagogik psixologik usullardan foydalanish va Oliy ta'limda o'quv jarayonini tashkil etish shaklini normativ ravishda davlat ta'lim standartida belgilangan holda shakllantirishni ko’rib chiqadi.
Kalit so'zlar: talaba, muhandis, kompetentsiya, pedagogik-psixologik
Yu.A. Matyakubova, q/x.f.n., Urganch davlat Universiteti, Urgаnch
M.A. Abdullayeva, o’qituvchi, Urganch ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktab internati
Annotatsiya. Ushbu maqolada o’qitish jarayonida hasharotlar sinfi mavzusini k’orgazmali metodlardan o’z o’rnida va samarali foydalanishning afzalligi ochib beriladi.
Kalit so’zlari: hasharot, saprofag, parazit, koprofag, chala rivojlanish fazasi, to’liq rivojlanish fazasi, oziqlanish tiplari.
M. Shukurov, o’qituvchi, O’zDJTSU, Tashkent
Annotatsiya. Sport musobaqalaridagi kuchayib borayotgan raqobatlashish sportchilarning nafaqat jismoniy va texnik tayyorgarligiga, balki mas’uliyatli musobaqalar sharoitlarida o‘zlarining emotsional holatini boshqara olishiga ham katta talablar qo‘yadi.
Kalit so’zlar: kurashchi, pedagogika, axloq, tarbiya, pedagogik mahorat, bellashuv, mashg’ulot.
D.K.Toshpulatova, o‘qituvchi, TDPU, Toshkent A. Shodmonova, o‘qituvchi, TDPU, Toshkent
Annotatsiya. Maqolada boshlang‘ich ta'lim jarayonini takomillashtirishda interfaol metodlardan foydalanish o‘rni aniqlashtirilgan. Boshlang‘ich ta'lim jarayonini takomillashtirishda interfaol metodlardan foydalanish bo‘yicha “To’rt (4) taraf”, “Men haqimda”, “Daraxt” metodlari keltirilgan.
Kalit so’zlar: interfaol metodlar, “To’rt taraf”, “Men haqimda”, “Daraxt”.
Г.Т. Исламова, преподаватель, Ташкентский государственный педагогический университет, Ташкент
А.Г. Саидова, студент, Ташкентский государственный педагогический университет, Ташкент
Л.Э. Салковская, студент, Ташкентский государственный педагогический университет, Ташкент
Annotatsiya. Maqolada yosh o'quvchilarda ma'naviy-axloqiy fazilatlarni shakllantirishning pedagogik tizimi va uni amalda qo'llash bo'yicha qisqacha tavsiyalar berilgan.
Kalit so'zlar: ma'naviy-axloqiy fazilatlar, boshlang'ich maktab o'quvchilarida ularning shakllanish darajasi, ijtimoiy-pedagogik sharoitlar
Н.М. Каримова, старший преподаватель, Термезский государственный университет, Термез
К.В. Каримова, преподаватель, Термезский государственный университет, Термез
Аннотация. Мақола болалардаги овознинг функционал бузилиши тўғрисидаги долзарб муаммога бағишланган. Ушбу овоз патологиясининг асосий сабаблари эмоционал ва жисмоний нагрузкаларнинг ошиши, нутқда ва ашула айтишда товушни тўғри ижро этиш ҳисобланади.
Калит сўзлар: овоз, болаларнинг овози, оғиз бўшлиғи, овознинг ривожланиши, овознинг бузилиши, овоз функциясининг бузилиши, афония, дисфония.
А.Н. Кодиров, ўқитувчи, Наманган Мухандислик - Технология Институти, Наманган
М.М. Нигматов, доцент, Наманган Мухандислик - Технология Институти, Наманган
Аннотация. Ушбу мақолада таълим жараёнида инновацион технологияларни қўллаш каби масалалар ёритиб берилган.
Калит сўзлар: инновация, педагогик технология, устоз – шогирд, АКТ.
Ю.А. Матякубова, к.с/х.н., Ургенчский государственный университет, Ургенч
С.К. Юсупова, преподаватель, академический лицей при ТМА, Ургенч
Аннотация. Ушбу маколада ўқувчига кўргазмали методлар ёрдамида ўргимчаклар хилма-хиллиги, уларнинг тузилишлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш, рекордчи ўргимчаклар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилган.
Калит сузлар: ипакли тур, хелицера, педипальпа, заҳар, диморфизм, арахнофобия, каннибализм.
Д.М. Махмудова, п.ф.ф.д. (PhD), Ўзбекистон Миллий Университети, Тошкент
Аннотация. Ёшларни ўқитиш баробарида уларда ижодий илмий фикрлашни тарбиялаш ва ривожлантириш мумкин. Ушбу мақола ностандарт масалалар ечишда талабаларда илмий фаолиятни тарбиялаш ва креатив компетентликни ривожлантириш муаммолари ва имкониятлари муаммоларига бағишланган.
Калит сўзлар: Креатив компонентлик, мустақил ижодий фикрлаш, муаммоли масала.
Х.А. Муратов, ўқитувчи, Қарши давлат университети, Қарши
Аннотация. Ушбу мақола олий таълим тизимида ёшларнинг фуқаролик фаоллигини шакллантириш масаласини тизимли-функционал ёндашув асосида ўрганиш, таълим сифати ва самарадорлигига эришиш механизмларини тадқиқ этишда манба сифатида фойдали бўлиши мумкин.
Таянч сўзлар: цивилизация, интеллект, маънавий масъуллик, демократик жамият, конвенция, терроризм, экстремизм.
S.S. Majidov, teacher, Namangan Engineering – Construction Institute, Namangan
Annotatsiya. Ushbu maqolada xalqaro muammolarni hal qilishda xalq diplomatiyasining ahamiyati muhimligi ta’kidlangan.
Kalit so'zlar: xalq diplomatiyasi, xalqaro munosabatlar, millat.
S.S. Majidov, teacher, Namangan Engineering – Construction Institute, Namangan
Аннотация. Ушбу мақолада халқаро муносабатлар тизимида халқ дипломатиясининг ўрни ёритиб берилган.
Калит сўзлар: халқ дипломатияси, миллатлараро тотувлик, маданий марказлар, халқаро муносабатлар.
И.М. Бурхонов, ўқитувчи, Фарғона политехника институти, Фарғона
Аннотация. Мақолада Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий сиёсат ва бошқарув қоидалари ҳақида сўз бориб, хориж тажрибасидан фойдаланган холатда Япония мамлакатида жорий этилган маъмурий бошқарувни Ўзбекистонда ҳам қўллаш мумкинлиги ва унинг афзал томонлари таҳлил этилган.
Калит сўзлар: бошқарув, Япония, интизом, тараққиёт, монополия, ташқи сиёсат.
F.R. Jumanazarova, teacher, Tashkent State Technical University, Tashkent
Sh.U. Ochilov, master student, Tashkent State Technical University, Tashkent
Annotatsiya. Ushbu maqolada aylanish momentini shamol dvigatelidan rostlanuvchi plastinali nasosga mexanik uzatuvchi shamol nasos qurilmasi ko’rib chiqilgan. Shamol nasos qurilmani truboprovodga ulash va uzishni amalga oshiruvchi avtomatlashtirilgan tizim keltirilgan.
Kalit so'zlar: shamol nasosi, energiya, quvur liniyasi.
A.A. Khaldjigitov, director, Samarkand branch of Tashkent University of Information Technologies, Samarkand
U.Z. Djumayozov, teacher, Samarkand branch of Tashkent University of Information Technologies, Samarkand
G.K. Artikbaeva, senior researcher, Khorezm academy of Mamun, Khiva
Annotatsiya. Ushbu maqolada oddiy va qisman differensial tenglamalarning chegaraviy masalalarini yechish uchun sonli usul taklif qilingan. Mohiyati izlanayotgan miqdorlarga nisbatan va iterativ jarayondan foydalangan holda yechiladigan chekli-farqli tenglamalarni qurishdir. Masalan, elastiklik chegaraviy muammolari bo'yicha qurilgan uchta chekli-farq tenglamasini uijk, vijk, wijk ga nisbatan yechish va chegaraviy shartlarni hisobga olgan holda iteratsiya jarayonini tashkil qilish kerak va trivial boshlang'ich qiymatlar misol tariqasida, ikkinchi tartibli oddiy differensial tenglama hamda turli chegaraviy shartlarga ega bo'lgan elastik va termoelastik chegaraviy masalalar yechiladi.
Kalit so'zlar: chegaraviy masala, sonli usul, sonli farq tenglamalari, iterativ usul, chegaraviy shartlar
M.R. Pulotova, assistant, Bukhara branch of the Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization Engineers, Bukhara
H.I. Nurullayev, student, Bukhara branch of the Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization Engineers, Bukhara
Annotatsiya. Maqolada boshqaruv qarorlarini tayyorlash va qabul qilish jarayonida foydalaniladigan dastlabki ma'lumotlar ishlab chiqarish jarayonlarida yoki ishlab chiqarish tizimida yuzaga kelgan aniq muammoli vaziyatning xususiyatlari haqida bayon etilgan. Texnologik jrayonlarda ta`mirlash sexlar vazifasi (TSV) sifatida, ishlamay qolgan asboblarni almashtirishni tashkil qilishni va TSV ni bajarishda texnologik uskunalarni o'rnatishni talab qiladigan ishlov berish muammoli vaziyatlarni hal qilish uchun tegishli ma'lumotlardan foydalanish misollari keltirilgan.
Kalit so'zlar. ishlab chiqarish tizimi, muammoli vaziyat, boshqaruv qarorlarini tayyorlash va qabul qilish usullari, muammoli vaziyatni aniqlashning ixtisoslashgan tizimi.
Б.Б. Аслонов, старший преподаватель, Бухарский инженерно-технологический институт, Бухара
Аннотация. Мақолада оқава сувларни тозалаш усулларининг камчилиги ва афзалликлари ҳамда композицион кўмирли адсорбентни ишлаб чиқариш усули тавсифланган.
Калит сўзлар: оқава сувларни тозалаш, адсорбция усули, жигарранг кўмир, Ангрен кўмири.
Ф.Н. Ашуров, ўқитувчи, БухМТИ, Бухоро С.Ш. Исматов, доцент, БухМТИ, Бухоро
А.И. Нажмиддинов, талаба, БухМТИ, Бухоро А.Ф. Саидов, талаба, БухМТИ, Бухоро
Аннотация. Ўсимлик мойи пресслаш ва экстракция йўли билан олиниб, кетма кет тозаланади ва дезодарацияланади. Айрим корхоналарда кейинги йилларда кунгабоқар пистаси сарали уруғларидан ёғ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ишлаб чиқариш қувватларидан тўлик фойдаланиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турини кўпайтириш мақсадида импорт бўйича соя дуккаги олинмоқда. Уларни қайта ишлашдан чиққан соя шротлари чорва моллари ва паррандалар учун тўйимли озуқа ҳисобланади. Истеъмол мойларининг қимматли турларини ишлаб чиқаришда консерва заводларининг чиқиндилари бўлган мева сабзавот ва полиз экинларининг данак ва уруғларидан фойдаланилади.
Калит сўзлар: рафинация, ишқор, саломас, глицерин, мой кислоталари, маргарин, майонез, совунлар, синтетик кир ювиш воситалари, турли лаклар, бўёқ моддалари, госсипол, пахта чигити мағзи, оптимал концентрация, сифатли мой, нейтрал мой, совунланиш, натрий гидроксиди, электромагнит майдони.
М.Дж. Зарипова, катта ўқитувчи, Бухоро муҳандислик-технология институти, Бухоро
Аннотация. Ушбу мақолада Бухоро вилоятида мавжуд бўлган маиший чиқиндиларни йиғиш, саралаш ва қайта ишлаш усуллари баён этилган.
Калит сўзлар: маиший чиқинди, иккиламчи ресурс, полигон, биогаз, чиқиндиларни қайта ишлаш ускуналари.
Ш.Я. Сатторов, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
А.М. Абдуллоев, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Аннотация. Ушбу мақолада Геодезик ва геоинформатик ишларни бажаришда илғор технологиялардан фойдаланиш йўллари ва тавсиялар келтирилган.
Калит сўзлар: Геодезия, геоинформатика, технология, лойиҳа, яйлов
Ш.Я. Сатторов, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
А.М. Абдуллоев, ўқитувчи, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро
Аннотация. Ушбу мақолада геодезик ва геоинформатик ишларни бажаришда илғор технологиялардан фойдаланиш йўллари ва тавсиялар келтирилган.
Калит сўзлар. геодезия, геоинформатика, технология, лойиҳа, яйлов.
А.М. Тешабоев, катта ўқитувчи, Фарғона политехника институти, Фарғона
Аннотация. Ушбу мақолада электр токининг инсон организмига салбий ҳолатлари келтирилган бўлиб, электр токи таъсирида жароҳатланган одамга биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари, бундай ҳолатларни олдини олиш тадбирлари баён этилган.
Калит сўзлар: электр токининг таъсири, электр токидан куйиш, биринчи ёрдам кўрсатиш, сақланиш тадбирлари, ҳимояланиш воситалари.
Н.Н. Турсунова, докторант, Бухарский инженерно-технологический института, Бухара
Ш. Шарипова, студент, Бухарский инженерно-технологический институт, Бухара
Аннотация. Ушбу мақолада озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда иккиламчи хом ашёлардан комплекс фойдаланиш бўйича ноанъанавий ва истиқболли усуллар келтирилган.
Калит сўзлар: озиқ-овқат саноати, чиқиндилар, иккиламчи хом ашё, қайта ишлаш, атроф-муҳит мухофазаси.