Хорезмская академия Маъмуна

“ОГАҲИЙНИНГ ТАРИХИЙ АСАРЛАРИДА ЎЗЛАШМАЛАР” НОМЛИ МОНОГРАФИЯ НАШР ҚИЛИНДИ

09-03-2022     Новости

Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи, филология фанлари фалсафа доктори Рауфжон Махмудовнинг ўзбек тили тарихий лексикаси тадқиқига оид “Огаҳийнинг тарихий асарларида ўзлашмалар” номли монографияси нашр қилинди.

Ушбу монографияда Огаҳий тарихий асарлари лексикасидаги ўзлашмаларнинг қўлланиш сабаблари ўрганилган ва уларнинг генеалогик таҳлиллари амалга оширилган. Мазкур тадқиқотда муаррих тарихий асарларидаги ўзлашмаларнинг тарихан қайси тил луғавий қатламига мансублиги, ўзлашмаларнинг таркибий таҳлили, улардаги маъно ҳамда фонетик тараққиёт, олинма сўзларнинг тарқалиш ареали каби жиҳатларга эътибор қаратилган.

Монография тилшунос ва тарихчи мутахассислар, мумтоз маънавиятимиз ва маданиятимиз ҳамда ўзбек тили тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.