Khorezm Mamun academy

Конденсирланган муҳитлар физикасининг янги ютуқлари: Квант транспорти, топологик эффектлар ва кичик ўлчамли тизимларда энергия

19-09-2017     Conference

2017 й. 20-28 сентфбрь кунлари Хоразм Маъмун академияси Урганч Давлат университети билан ҳамкорликда “New Advances in Condensed Matter Physics: Quantum transport, topological effects and energy conversion in low-dimensional systems”  ("Конденсирланган муҳитлар физикасининг янги ютуқлари: Квант транспорти, топологик эффектлар ва кичик ўлчамли тизимларда энергия турининг ўзгариши")  мавзусида халқаро конференция ўтказилади.

Конференция ўз ичига конденсирланган муҳит физикаси, функционал материаллар ва квант технологияларининг муҳим йўналишларини қамраб олади. Конференцияда 20 та давлатдан 42 нафар таклиф қилинган экспертлар ва Ўзбекистонлик 70 нафар талаба, ёш олимлар ва профессорлар қатнашади.

Бу тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг Халқаро анжуманлар ва симпозиумлар дастури доирасида ўтказилади. 

Конференция тўғрисида тўлиқ маълумотни қуйидаги сайтдан олишингиз мумкин:  

http://nacmp2017.las.uz/scope.shtml