Xorazm Ma'mun akademiyasi

25-26 октябрь, 2018 й.

2018 йилнинг 25-26 октябрь саналарида Хоразм Маъмун Академияси ва Урганч Давлат Университети ҳамкорлигида «Actual Problems of Mathematics and Mechanics - Meeting of women of mathematicians in Central Asia - CAWMA – 2018 (Математика ва механиканинг долзарб масалалари – Марказий Осиё аёл математиклари учрашуви – CАWМА-2018)» илмий-амалий анжумани бўлиб ўтади.Анжуман бўйича маълумотлар: http://cawma2018.urdu.uz/en/

Ахборотнома 2/2018

Ахборотнома 2/2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган I Халқаро турнир

2018 йил 29 июнь-1 июль кунлари Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги “Ичан-қалъа” мажмуасида жойлашган “Кўҳна Арк” мадрасасининг олди майдонида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган I Халқаро турнири ҳамда Хоразм Маъмун академияси биносида семинар-тренинг ўтказилади.

25 июнь, 2018 й.

ПЗ-2017092435 шифрли “Хоразм вилояти шароитида доривор ўсимликларни ўстириш ва улар асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқиш” мавзусидаги давлат амалий лойиҳаси семинари  Адрес: Хоразм Маъмун академиясининг кичик мажлислар зали  

Археологик экспедиция бошланмоқда

Хоразм Маъмун академияси ФА-Ф1-008 шифрли лойиҳа доирасида мазкур грантнинг календар иш режасига асосан 2018 йил 15 июндан археологик экспедиция ташкил этилмоқда. Экспедиция объекти – Ҳазорасп туманидаги Хумбузтепа археологик ёдгорлиги. Экспедиция аъзолари: т.ф.н. С.Р.Баратов – грант раҳбари, экспедиция бошлиғи, Б.П.Садуллаев – катта илмий ходим, масъул ижрочи, PhD М.С.Абдуллаев – катта илмий ходим, аъзо, Ш.Б.Раҳимов – кичик илмий ходим, аъзо, Н.П.Камолова – кичик илмий ходим, аъзо.