Xorazm Ma'mun akademiyasi

Хоразм Маъмун академияси 2021 йилга қуйидаги таянч докторантура ва докторантура давлат қабул режаларини эълон қилади:

08-10-2020     E’lonlar

Таянч докторантура:

Ихтисослик

Сони

1

02.00.10 – Биоорганик кимё

1

2

02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосида материаллари технологияси

1

3

03.00.05 - Ботаника

1

4

03.00.06 - Зоология

1

5

07.00.01 – Ўзбекистон тарихи

1

6

07.00.06 – Археология

1

7

18.00.01 - Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш

1

 

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига Таянч докторант сифатида кирувчи шахслар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

магистр даражасига, олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар;

Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар ОТМ ёки ИТМга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ариза;

қисқача биографик 

маълумотнома;

меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

Хужжат топшириш онлайн тарзида www.phd.mininnovation.uz