Xorazm Ma'mun akademiyasi

VAZIRLAR MAHKAMASINING QARORI 14.04.2017 Y. №-211

27-06-2017     O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlari

ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Қадимги Хоразм жаҳон тарихий-маданий мероси ва цивилизациясининг муҳим ўчоқларидан бири, давлатчилик, урбанизация, моддий ва маънавий маданият тарихида алоҳида аҳамиятга эга эканлиги ҳамда воҳада мамлакатимизнинг машҳур археологик, шаҳарсозлик, меъморий ёдгорликлари жойлашганлиги ва ҳозирги даврда халқаро туризмнинг йирик масканларидан бирига айланганлигини ҳисобга олиб, Хоразм Маъмун академияси фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими — Хоразм Маъмун академиясининг (кейинги ўринларда Академия деб аталади) қўшимча асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Хоразмнинг қадимий тарихини узвий изчилликда ўрганиш, бетакрор цивилизацияси ва маданиятини, бой илмий салоҳиятининг жаҳон фани ва маданияти тараққиётидаги ўрни масалаларини тадқиқ этиш;

Хоразм воҳасида жойлашган археологик ёдгорликларни ўрганиш бўйича доимий археологик экспедициялар олиб бориш, этнологик тадқиқотлар ва манбашунослик ишларини тизимли равишда ташкил этиш ва уларнинг натижаларини жаҳон илмий жамоатчилиги олдида кенг тарғиб қилиш;

Хоразм воҳаси меъморий ёдгорликларини биологик, физик ва турли салбий таъсирлардан муҳофаза қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

воҳанинг экологик ҳолати бўйича мунтазам илмий кузатишлар олиб бориш, мавжуд ер-сув ва биологик ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Хоразм воҳасининг тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини иқлимлаштириш орқали шўрланиш ва чўлланишнинг олдини олиш масалаларини тадқиқ этиш, мавжуд экспериментал база асосида қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида инновацион ишланмалар яратиш;

Хоразмнинг тарихий анъаналари ҳамда мавжуд илмий салоҳиятдан фойдаланган ҳолда математика фани соҳасида фундаментал илмий изланишлар олиб бориш;

маҳаллий минерал (кончилик-кимё саноати ва норуда) ресурсларни қайта ишлашнинг илмий асосларини яратиш ва ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш.

  1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими — Хоразм Маъмун академиясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарурат бўлганда, Академиянинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

  1. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, Академияни сақлаш ҳамда археологик экпедицияларини ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари;

хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар, халқаро молия институтлари ва бошқа институтларнинг, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

  1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими — Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг вилоятда илм-фан билан боғлиқ барча ишларни замон талаблари даражасида мувофиқлаштириш мақсадида Академия ҳузурида Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

вилоятда илм-фан билан боғлиқ барча ишларни замон талаблари даражасида мувофиқлаштириш, фан — таълим — ишлаб чиқариш тизимининг самарали ишлаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

Хоразм вилоятидаги йирик корхоналарни хўжалик шартномалари асосида янги илмий ишланмаларни, инновацион лойиҳаларни қисқа муддатларда амалиётга жорий этишга йўналтириш;

юқори илмий натижаларга эришган, вилоят илм-фанини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган олимлар ва профессор-ўқитувчилар, жумладан ёш илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш;

академия моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида, жумладан лаборатория асбоб-ускуналарининг бутловчи қисмлари ва реактивларни сотиб олишда ҳомийлик хайрияларини жалб этишга кўмаклашиш.

  1. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда бир ой муддатда Кенгашнинг низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

Академиянинг янгиланган уставини бир ой муддатда тасдиқласин ва ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2017 йил 1 сентябргача бўлган муддатда Академияни юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Академия фаолиятининг асосий устувор йўналишларидан келиб чиқиб илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг тегишли илмий ва илмий-педагог ходимлари учун Академиянинг фаолияти билан таништириш ва фан янгиликларини ўргатиш мақсадида қисқа муддатли курсларни ташкил этилишини ҳамда Академия нуфузини янада оширишга қаратилган ўқув семинарлар, республика ва халқаро конференциялар ўтказилишини;

фан-таълим интеграциясини янада ривожлантириш мақсадида Академиянинг илмий ходимларини республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига кенг жалб этишни ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўқув амалиётлари ва изланишлари мавзуларидан келиб чиқиб Академиянинг Хоразм тарихи ва маданияти музейи, ахборот-ресурс маркази ва лабораторияларидан самарали фойдаланилишини таъминласин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда:

Академиянинг хорижий мамлакатлар етакчи илмий муассасалари билан тизимли ҳамкорлик қилиши бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;

Академиянинг илмий тадқиқотларига хорижий инвестицияларни жалб этиш, академия илмий ходимларини республика ва хорижнинг етакчи илмий марказларида малака ошириш, стажировка ва тадқиқотлар ўтказишига кўмаклашиш чораларини кўрсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Фанлар академияси билан биргаликда Академиянинг Хоразм тарихи ва маданияти музейини тарихий сайёҳлик йўналишига киритиш юзасидан чора-тадбирларни ва республикадаги туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ўртасида мазкур музейни кенг тарғиб қилиш ишларини амалга оширсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, Хоразм вилояти ҳокимлиги таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар, санъаткорлар, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда, 2017 йилнинг ноябрь ойида Хива шаҳрида «Хоразм Маъмун академиясининг ривожланиш истиқболлари» мавзусида республика илмий конференциясини ўтказсин.
  3. Академия биноси ёнида унинг илмий ходимларига мўлжалланган икки қаватли 24 хонадонли уй-жойларни қуриш бўйича ўрнатилган тартибда:

Хоразм вилояти Хива тумани ҳокимлиги томонидан ер майдони ажратилганлиги;

«Лойиҳа қурилиш люкс» ХК лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, давлат экспертизасидан ўтказилганлиги;

«Оллаберган уста Рахмон» ХФ пудрат ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Мазкур уй-жойлар қурилишини молиялаштириш ва ундаги хонадонларни биринчи навбатда Академия илмий ходимларига ажратиш учун «Ипотека-банк» АТИБнинг узоқ муддатли ипотека кредитларини бериш Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 октябрда 1727-сон билан рўйхатга олинган Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

Академия биноларини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича энг мақбул лойиҳа ечимини назарда тутувчи сифатли лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин ҳамда таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ ишларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий муассасалар объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 2017 — 2018 йилларда молиялаштирилишини;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Академия фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни;

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда Академияни замонавий илмий лаборатория, техника ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни, донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш ишлари мунтазам олиб борилишини ўрнатилган тартибда таъминласин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

мазкур қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ҳар йил зарур маблағларни назарда тутсин;

Академияга 4 та автотранспорт воситаси, шу жумладан битта хизмат кўрсатадиган ва учта махсус автотранспорт таъминотига лимит ажратсин.

  1. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси А.Ж. Раматов ва Хоразм вилоятининг ҳокими П.Р. Бобожонов зиммаларига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 14 апрель,

211-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 211-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими — Хоразм Маъмун академиясининг

ТУЗИЛМАСИ

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 211-сон қарорига 
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими — Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича

чора-тадбирлар

Т/р

Тадбирлар номи

Харажатлар,

млн. сўм

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Илмий кадрлар салоҳиятини ошириш

1.

Академия фаолиятининг асосий устувор йўналишларидан келиб чиқиб илмий тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг тегишли илмий ва илмий-педагогик ходимлари учун Академия фаолияти билан таништириш ва фан янгиликларини ўргатиш мақсадида қисқа курсларни ташкил этиш, жумладан тарих, археология, манбашунослик, меъморий ёдгорликларни сақлаш ва селекция соҳаларида фан ютуқларини тарғиб этиш бўйича курслар ташкил қилиш чораларини кўриш

ҳисоб-китобларга асосан

Тегишли илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Фан-таълим интеграциясини янада ривожлантириш мақсадида Академиянинг илмий ходимларини республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига кенг жалб этишни ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўқув амалиётлари ва изланишлари мавзуларидан келиб чиқиб Академиянинг музейи, ахборот-ресурс маркази ва лабораторияларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш, хусусан Урганч давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиаллари билан интеграцияни кучайтириш чораларини кўриш

-

-

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Хоразм Маъмун академиясининг илмий ходимларини хорижнинг етакчи илмий марказларида малака ошириш ва тадқиқотлар ўтказишга юбориш. Хусусан Япония, Корея Республикаси, Америка Қўшма Штатлари, Германия ва бошқа ривожланган мамлакатлар илмий марказлари билан ҳамкорлик ўрнатиш чораларини кўриш

ҳисоб-китобларга асосан

Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари,
чет эл грантлари ва ҳомийлик хайриялари

доимий равишда

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Илмий фаолият самарадорлигини ошириш, илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни янада кучайтириш

4.

Селекция ва уруғчилик ишларини кенгайтириш, районлаштириш ва Академиянинг тажриба хўжалигида бу навларнинг дастлабки уруғчилигини йўлга қўйиш

ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Фан ва технологиялар агентлиги

5.

Илмий изланиш имкониятларидан келиб чиқиб илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш ва тижоратлаш мақсадида ноанъанавий сабзавот экинларини (брокколи, қизил карам, чечевица, ловия ва бошқалар) етиштириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш

ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Хоразм воҳаси шароитида қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли фитомелиорант экинлар ва янги ғўза навлари бўйича тажрибалар ўтказиш ва уларни синаш

ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Хоразм воҳаси сув ҳавзалари балиқ ресурслари ва маҳсулдорлигини аниқлаш, мониторинг қилиш, балиқларни урчитиб кўпайтиришнинг замонавий технологияларини маҳаллий шароитга мослаштириш, «қафас» (садок) усулида интенсив балиқ етиштириш, балиқ озуқалари объекти сифатида маҳаллий хом ашё ингредиентларини қўллаш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш

ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Хоразм Маъмун академияси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологиялар агентлиги

8.

Академия илмий ходимлари ва Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари Фанлар академиясининг умумий ва ноорганик кимё институти билан биргаликда каолин, тальк, вермикулит, пльменит, кварц, дала шпати ва бошқа фойдали қазилмаларнинг кимёвий ва минералогик таркибини ўрганиш

ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Хоразм Маъмун академияси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологиялар агентлиги

9.

Академияда математика фани бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, жумладан дифференциал операторлар спектрал назарияси ва уни ночизиқли эволюцион тенгламаларга татбиғи масаласини ўрганиш

ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Хоразм Маъмун академияси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологиялар агентлиги

10.

Фанлар академияси тасарруфидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти, Микробиология институти, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, Урганч давлат университети билан Академия ўртасида илмий ҳамкорликни ўрнатиш

-

-

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

11.

Аҳолининг жавдар нони, соя маҳсулотларига ва бошқа дуккакли экинларга бўлган талабидан келиб чиқиб Хоразм воҳаси шароитига тўғри келадиган навларни танлаб олиш мақсадида жавдар, соя, мош ва бошқа дуккакли экинларни ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш

ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

12.

Маҳаллий шароитларда ўсадиган ёввойи ва маданий ўсимликларни дориворлик хусусиятлари, жумладан, кимёвий таркиби, фармокологик, фармако-кинетик ва фитокимёвий таъсирларини илмий ўрганиш ва шу асосда маҳаллий хом ашё асосида янги дори препаратлари ва биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш

ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

доимий равишда

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

13.

Термитларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида:

 

 

ҳар йили

 

термитлар биологияси ва тарқалишини ўрганиш, термитларга қарши ем-хўрак асосида курашиш технологиясини такомиллаштириш, зарарсизлантирилган объектлар тўғрисида ахборот тайёрлаш;

ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси,Фан ва технологиялар агентлиги

Хоразм воҳасида ёғоч конструкцияли тарихий обидаларни термитлар томонидан зарарланишини олдини олиш, мониторинг қилиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

20,0

Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Маданият вазирлиги

термитдан зарарланган шахсий уйларга термитларнинг тарқалишини олдини олиш ҳамда зарарланишини бартараф этиш учун «Баверия тенелла» замбуруғ штамми асосида тайёрланган хўракларни қўйишни ташкил этиш

ҳисоб-китобларга асосан

Хўжалик шартномалари асосида

Хоразм вилояти ҳокимлиги, юридик ва жисмоний шахслар

14.

Академиянинг довруғини чет элларда намоён қилиш мақсадида хорижий мамлакатлар билан самарали илмий ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли илмий лойиҳаларни бажариш, тажриба алмашиш, илмий сафарлар, халқаро анжуманлар ўтказишни йўлга қўйиш

ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари, чет эл грантлари, ҳомийлик хайриялари

доимий равишда

Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологиялар агентлиги

15.

Академия қошида Урганч давлат университети билан ҳамкорликда «Хоразм Маъмун академиясининг тарихий-археологик ўқишлари» номли ҳар йиллик республика конференциясини ташкил этиш

ҳисоб-китобларга асосан

Хоразм Маъмун академияси ва Урганч давлат университетининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари

ҳар йили

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

16.

«Хоразм воҳаси тарихи» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этиш ва унинг доирасида академик Яҳё Ғуломов номидаги илмий — амалий семинар ўтказиш

20,0

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида тушган маблағлар бундан мустасно)

2017 йил май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар Академияси, Урганч давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Хоразм Маъмун академияси

III. Моддий-техника базани мустаҳкамлаш ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

17.

«Термитлар тарқалишини олдини олиш ва уларга қарши кураш» лабораториясининг иш самарадорлигини ошириш ва яхшилаш учун замонавий жиҳозлар билан таъминлаш

ҳисоб-китобларга асосан

Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари,
чет эл грантлари ва ҳомийлик хайриялари

2017-2018 йиллар

Фанлар академияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм Маъмун академияси

18.

Академияда дон экинлари ва маҳсулотларини таҳлил қилиш лабораториясини ташкил этиш ва уни янги замонавий асбоб-ускуналар (дон сифатини аниқлаш, уруғларни тозалаш ва калибровка қилиш, электрофорез учун ускуналар ва ҳ. к.) билан жиҳозлаш

ҳисоб-китобларга асосан

Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, чет эл грантлари ва ҳомийлик хайриялари

2017-2018 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси

19.

Доимий дала археологик тадқиқотлар олиб борувчи комплекс археологик экспедицияларни ташкил қилиш учун зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш (1 та ярим юк автомашинаси, плоттер, рақамли фотокамера, металлдетектори, лазерли теодолит ва ҳ.к.)

ҳисоб-китобларга асосан

Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 
ҳомийлик хайриялари

2017 йил IV-чораги

Фанлар академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм Маъмун академияси

20.

Академияни қўлёзмалардан нусха олувчи, уларни дискларга ёзувчи махсус ускуна билан таъминлаш

ҳисоб-китобларга асосан

Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари,
чет эл грантлари ва ҳомийлик хайриялари

2017 йил IV-чораги

Фанлар академияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

21.

Академиянинг Хоразм тарихи ва маданияти музейини замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш (сенсор киосклар, интерактив доскалар, сенсор монитор, аудиогид ва ҳ.к)

ҳисоб-китобларга асосан

Фанлар академияси ва Хоразм Маъмун академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари, 
ҳомийлик хайриялари

2017-2018 йиллар

Фанлар академияси,

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси, Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

22.

Академия тажриба хўжалигини зарур қишлоқ хўжалиги техникалари (битта культиваторга мўлжалланган уч ғилдиракли трактор, пахта ва дон экинлари экишга мўлжалланган сеялка, комбайн, 2 та жинговуз ускунаси) билан таъминлаш

267,0

Хоразм Маъмун академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари, чет эл грантлари ва ҳомийлик хайриялари

2017 — 2019 йиллар

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси

23.

Академиянинг веб-сайтини янгидан яратиш ва унда маълумотларни ўзбек, рус, инглиз, корейс, япон, хитой, немис, француз, испан тилларида баён этиш

15,0

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси

2017 йил май

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Электрон таълим маркази, Фанлар академияси, Урганч давлат университети, Хоразм Маъмун академияси

IV. Илмий нашрлар фондини бойитиш ва Хоразм тарихи ва маданияти музейига сайёҳларни жалб этиш

24.

Хоразм воҳасидаги археологик ёдгорликларнинг каталогини тузиш ва археологик харитасини чоп этиш

Ҳисоб-китобларга асосан

Грантлар

2017-2018 йиллар

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Фан ва технологиялар агентлиги

25.

Академия ноёб китоблар фондини бойитиш (Хоразм тарихига оид архив манбалари ва қўлёзмаларнинг нусхалари, шунингдек электрон шаклда)

Ҳисоб-китобларга асосан

Хоразм Маъмун академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари

2017 — 2021 йиллар

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон «Ўзархив» агентлиги, Маданият вазирлиги

26.

Қуйидаги китобларни қайта нашр этиш:

Академик Зиё Бунёдовнинг «Государство Хорезмшахов — Ануштегинидов» монографияси;

Академик Яҳё Ғуломовнинг «История орошения Хорезма» китоби;

Г.П. Снесаревнинг «Реликты домусульманских верований и обрядов у узбеков Хорезма» номли асари

30,0

«Ижод» фонди маблағлари

2017 — 2020 йиллар

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Матбуот ва ахборот агентлиги

27.

Жалолиддин Мангуберди ҳақида илмий китоб тайёрлаш ва нашр этиш

100,0

Грантлар

2017-2018 йиллар

Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги,

Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

28.

Хива «Ичон қалъа» музей қўриқхонаси қўлёзма фондининг каталогини тузиш ва чоп қилиш

50,0

«Ичон қалъа» музей қўриқхонасининг бюджетдан ташқари маблағлари

2017-2018 йиллар

Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм Маъмун академияси

29.

5 жилдлик Хоразм тарихи монографиясининг 1-2 жилдларини нашр этиш

30,0

Грантлар

2017-2018 йиллар

Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Фан ва технологиялар агентлиги

30.

Академия фаолияти ва музейни кенг тарғиб этиш мақсадида нашр ва реклама ишларини мунтазам равишда амалга ошириш

2,0

Хоразм Маъмун академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари

доимий равишда

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Хоразм Маъмун академияси, Фанлар академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

31.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда «Хоразм дурдоналари» каталоги ва буклетларини чоп этиш

20,0

Хоразм Маъмун академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари

2017-2018 йиллар

Фанлар академияси,

Хоразм Маъмун академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

32.

Хоразм вилояти аҳолиси ва меҳмонларининг Хоразм тарихига қизиқишини ошириш мақсадида Хоразм вилоятидаги:

 

 

 

 

умумий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчилари ва ходимларини;

-

-

2017 йил режа-жадвал асосида

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Хоразм Маъмун академияси

олий таълим муассасаларининг талаба ва ходимларини;

20,0

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

2017 йил режа-жадвал асосида

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Камолот» ЁИҲ

бошқа ташкилотлар ходимлари ва вилоят меҳмонларининг Академия Хоразм тарихи ва маданияти музейига ташрифини ташкил этиш

 

юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари

доимий равишда

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Туризмни ривожлантириш қўмитаси

33.

Академиянинг Хоразм тарихи ва маданияти музейини тарихий сайёҳлик йўналишига киритиш юзасидан чора-тадбирларни ва республикадаги туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ўртасида музейни кенг тарғиб қилиш ишларини амалга ошириш

-

-

доимий равишда

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш қўмитаси, Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 211-сон қарорига 
3-ИЛОВА

Хоразм Маъмун академияси ҳузуридаги Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

Бобожонов П.Р.

Хоразм вилояти ҳокими, кенгаш раиси

лавозимига кўра

Фанлар академиясининг ижтимоий-гуманитар масалалари бўйича вице-президенти, кенгаш раисининг ўринбосари

Кадиров Ш.Ю.

Хоразм Маъмун академияси раиси, кенгаш котиби

Абдуллаев Б.И.

Урганч давлат университети ректори

Рўзибоев Р.Ю.

Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали директори

Хойитметов У.А.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали директори

Каримов Р.

Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали директори

Давлетов Б.К.

Хива «Ичон қалъа» давлат музей қўриқхонаси директори

Худайназаров Э.Х.

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи

Тангрибердиев К.Р.

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

Жуманиязов Ж.А.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилояти бўлими бошлиғи

лавозимига кўра

Хоразм вилояти иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

Давлатов М.С.

Хоразм вилояти молия бошқармаси бошлиғи

Бобожонов Э.И.

Марказий банкнинг Хоразм вилояти бош бошқармаси бошлиғи

Жуманиязов С.М.

«Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ Хоразм вилояти филиали бўлими бошлиғи

Отажонов Х.К.

Асакабанк Хоразм вилояти филиали бошқарувчиси

Садуллаев А.

Хоразм Маъмун академияси бош илмий ходими

Рўзимбоев С.

Урганч давлат университети адабиётшунослик кафедраси профессори

Жуманиязов М.Ж.

Урганч давлат университети кимёвий технологиялар кафедраси профессори

Рузиев Э.И.

Урганч давлат университети меҳнат таълими кафедраси мудири

Рузметов Б.

Урганч давлат университети иқтисодиёт кафедраси профессори

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.