ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ 1000 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг «Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида» 2004 йил 9 ноябрдаги 532-сон қарори ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Айни пайтда мазкур қарорда белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш масаласида мутасадди ташкилотлар томонидан юзаки ёндашувга йўл қўйилаётганини қайд этиш зарур.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм вилояти ҳокимлиги, мутасадди вазирликлар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 11 октябрдаги ПФ–1880-сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлай олмаганини таъкидлаш лозим.
Ташкилий қўмита томонидан белгиланган тадбирларнинг муддатида бажарилмаганлиги, юбилей муносабати билан Хоразм Маъмун академиясида олиб борилаётган қурилиш ишларининг ўз вақтида тугалланмаганлиги, амалга оширилаётган тадқиқот ишларининг илмий савияси ва сифати талаб даражасида эмаслиги ушбу муҳим тарихий сананинг моҳияти тўла англаб етилмаганини кўрсатади.
Хоразм Маъмун академияси фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштириш, унинг 1000 йиллигига тайёргарлик ишларини янги маъно-мазмун билан бойитиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Хоразмнинг қадимий давлатчилик тарихи, бетакрор цивилизацияси ва маданиятини ўрганиш;
бу кўҳна заминда қадимдан ривожланиб келган бой илмий салоҳиятнинг жаҳон фани ва маданияти тараққиётидаги ўрни масалаларини тадқиқ этиш;
Хоразм меъморий ёдгорликларини биологик, физик ва бошқа турли салбий таъсирлардан муҳофаза қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
воҳанинг экологик ҳолати бўйича мунтазам илмий кузатишлар олиб бориш, уни яхшилашга қаратилган илмий тавсия ва ишланмалар яратиш;
мавжуд ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини оширишнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш;
Хоразм воҳасининг тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган қишлоқ хўжалиги ўсимликларини иқлимлаштириш орқали шўрланиш ва чўлланишнинг олдини олиш масалаларини тадқиқ этиш.
Юқорида қайд этилган устувор йўналишларни эътиборга олган ҳолда бир ой муддатда Хоразм Маъмун академиясининг янги тузилмасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда қурилиш ва ободонлаштириш ишларни тасдиқланган смета лойиҳасига асосан тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун масъул эканликлари белгилаб қўйилсин;
Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини такомиллаштиришга амалий ёрдам кўрсатсин ва марказий биносини замонавий илмий - тадқиқот фаолиятини олиб бориш учун зарур бўлган анжомлар билан жиҳозлашга боғлиқ бўлган молия маблағларни, шу жумладан, хорижий грантларни жалб этиш ҳисобига таъминласин.
юбилей объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини бажариш жадвалини тасдиқлаш;
Хоразм Маъмун академиясининг марказий биносини таъмирлаш, жиҳозлаш ва атрофини ободонлаштириш ишларининг 2006 йил 1 июлга тугалланишини таъминлаш топширилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 1 ноябрь,
240-сон