Маълумки, Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан ғўзанинг Хурма, Ният, РАХМАД, ДАРХАМ навлари ҳамда бир нечта янги тизмалари яратилган.
2018 йилда ҳам селекция ишларини давом қилдириш режалаштирилган. Селекция ва синов ишлари Хоразм Маъмун академияси тажриба базаси майдонида олиб борилади. Бу мақсадларда 0,5 гектар ер майдони ажратилган.
2018 йилнинг 17-19 апрель кунлари юқоридаги янги навларнинг уруғларини кўпайтириш ҳамда янги тизмаларини яратиш мақсадида 1000 м2 майдонга Ният, 1000 м2 майдонга Хурма, 500 м2 майдонга РАХМАД, 1000 м2 майдонга ДАРХАМ навлари ҳамда 1000 м2 майдонга янги тизмалар, 500 м2 майдонга чатиштиришдан олинган Ғ2 дурагайлари, 1500 м2 майдонга уруғлик чигитлари экиб жойлаштирилди.
Асосий мақсад истиқболли навлврдан ҳамда янги тизмалардан фойдаланиб, селекция иш жараёнларини аналитик ва синтетик усулларига асосланган ҳолда янги навларни яратишдир.
Бунда селекция учун дастлабки материал олиш билан бирга маҳаллий шароитга мослашган, юқори ва сифатли ҳосилли, рақобатбардош янги навлар ҳам яратилиши режалаштирилган.