Хоразм Маъмун академияси олимлари ташаббуси билан, “Ичан қалъа” музей-қўриқхонаси илмий ходимлари билан ҳамкорликда Хоразм Маъмун академиясида Алишер Навоийнинг 581 йиллигига бағишланган илмий-адабий кеча ўтказилди. Илмий-адабий кечада ижодкор, “Ичан-қалъа” музей-қўриқхонаси матбуот котиби Отабек Исмоилов, Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи, филология фанлари фалсафа доктори Рауфжон Маҳмудов, бўлим катта илмий ходими Дилмурод Бобожонов ўз маърузалари билан қатнашдилар. Олимлар Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилиб, кеча меҳмонларига буюк шоирнинг ижоди бўйича олиб борилаётган янги тадқиқотлар ҳақида маълумот бердилар. Илмий-адабий кеча баҳс-мунозараларга бой бўлди.