Khorezm Mamun academy

Janubiy Orolbo’yi tarixiy me’moriy yodgorliklarining qurilish materiallarini sinash va ta’mirlash laboratoriyasi

01-04-2022     Laboratory

BO’LIM BOSHLIG’I

 

Durdieva Gavhar Salaevna

 Arxitektura fanlari bo’yicha fan doktori, katta ilmiy xodim

Tel: +998 97 458-57-37

e-mail: gavhar61@mail.ru

BO'LIM XODIMLARI

 

Zargarov Adilbek Kamilovich

Katta ilmiy xodimi

Tel: +998 97 458 57 07

e-mailzargarov1960@mail.ru
     
 

Xudayberganov Bekzod Allaberganovich

Kichik ilmiy xodim

Telefon: +998 91 995-59-39

E-mail: Bek_88_88uz@mail.ru

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 январдаги “Хоразм вилояти худудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора–тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган, мазкур қарорнинг 41-бандида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 27-28 январь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис (ЭДО-21-24-3, 02.02.2017 й.) баёнинг 4-бандида - Хоразм Маъмун академиясида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмнинг ноёб меъморий ёдгорликларининг умрбоқийлигини таъминлаш мақсадида “Жанубий Оролбўйи тарихий меъморий ёдгорликларининг қурилиш материалларини синаш ва таъмирлаш лабораторияси”ни ташкил қилиш белгилаб қўйилган.

Бугунги кунда Хоразм ва Қорақалпоғистон  меъморий обидалари экологиянинг салбий таъсирлари, яъни шўрланишнинг ошиши, ер ости сувларининг юқори кўтарилганлиги, биологик (термитлар) ва техноген таъсирлар, яъни транспорт қатнови ва бошқа инсонлар фаолиятидан келиб чиқадиган  таъсирлар натижасида ноёб обидалар емирилиб, бузилиб бормоқда.

Лабораториянинг мақсад ва вазифалари:

* Меъморий ёдгорликлардаги қурилиш материалларидан намуна сифатида олинган ғишти, қоришмаси, кошинлар (мойолика), ер ости қисмидан (пойдевор қисмидаги) грунт намунасининг таркиби ва физик-механик хусусиятлари ўрганилади. Тўғри таъмирлашда ишлатиладиган маҳсулот тайёрланади.

  • Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг меъморий ёдгорликларининг ҳар бири индивидуал, яъни бир-бирини такрорламайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг қурилиш технологияси, усуллари, уларда ишлатилган қурилиш материалларининг турлари, бугунги кунда ҳолатлари таҳлил қилинади;
  • Бажарилаётган мавзу республикамиздаги янги илмий йуналишлар сирасига киради, шу давргача Қорақалпоғистон ва Хоразм меъморий ёдгорликларини комплекс тадқиқ қилиш, уларнинг архитектуравий ҳолати, натура ҳолида тажриба ўтказиш усули, конструкцияларининг диагностикаси ва обидаларнинг техник ҳолатларининг мониторинги биринчи маротаба атрофлича ўрганилади. Маълумотлар базасини шакллантиришда меъморий обиданинг қурилиш тарихи, ким томондан қурилганлиги, меъморий қурилиш чизмалари, ҳозирги вақтдаги техник ҳолати ва бошқа зарур маълумотлар эътиборга олинади;
  • Қадимий Хоразм меъморий ёдгорликларининг мустаҳкамлиги, конструктив ечимлари, зилзилабарошлиги ҳамда экологиянинг обидаларга салбий таъсири илмий таҳлил қилинади. Обидаларининг бугунги кундаги техник холати баҳоланади, обидалар буйича “Маълумотлар банки” тўпланади, шунингдек биринчи навбатда таъмирланиши ва консервация қўлиниши зарур булган тарихий меъморий ёдгорликларининг классификацияси тузилади.