Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси муҳокамаси

admin | 30-01-2020 | 310

Хоразм Маъмун академиясида ЎзР ФА вице президенти С.З.Мирзаев, ЎзР ФА Илмий кадрлар бошқармаси бошлиғи А.Қаюмов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси кенг муҳокама қилинди.
Мажлисда ЎзР ФА вице президенти С.З.Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун моҳияти, хусусан, 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да республикамизда эришилган асосий ижтимоий-иқтисодий натижалари сўз юритгани, мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида 2020 йилни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном беришни таклиф этгани ҳамда у халқ ноиблари томонидан қўллаб-қувватлангани, янги йилда давлатимиз томонидан эришилиши кўзланаётган барча ижтимоий-иқтисодий параметрларни асосий жиҳатларига тўхталгани ҳақида атрофлича гапирди. Маърузаси сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мажлис иштирокчилари томонидан кенг муҳокама этилиб Мурожаатнома мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни барча йўналишларини қамраб олингани таъкидланди. 

ЎзР ФА вице президенти С.З.Мирзаев Хоразм Маъмун академияси ёш олимлари билан алоҳида учрашди. Ёш олимлар ўзларини қизиқтираётган масалалар билан мурожаат қилишди ва ўзларига зарур маслаҳатларни олишди.

So'nggi yangiliklar