ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР БЎЛИМИ ИЛМИЙ СЕМИНАРИ

admin | 10-01-2020 | 211

10 январ куни Хоразм Маъмун академиясининг “Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими”да фаолият олиб борувчи илмий ва техник ходимлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлим бошлиғи санъатшунослик фанлари фалсафа доктори М.С.Абдуллаев сўзга чиқиб, мазкур бўлим ходимлари орасида илмий муҳитни яхшилаш, ёш илмий ходимлар орасида илм-фанни тарғиб қилиш, соғлом илмий фикрлашга ўргатиш учун қолаверса, Ўзбекистон содир бўлаётган илм-фан янгиликларни муҳокама қилиш мақсадида мазкур бўлимда доимий ўтказиладиган илмий-амалий семинар ташкил қилиш таклифини билдирди. Таклиф кўпчилик иштирокчилар томонидан маъқулланиб, бир қанча фикр-мулоҳазалар билдирилди. Унга кўра мазкур илмий-амалий семинар олдига нафақат Ўзбекистон, балки дунё миқёсида Хоразм тарихига оид бўлган илмий-хорижий нашрларни таҳлил қилиш, Хоразм тарихига оид бўлган ва бугунги кунда ўрганилаётган илмий ишларни муҳокама қилиш вазифаларини қўйиш масаласи таклиф этилди. Бу таклиф ҳам иштирокчилар томонидан маъқулланиб, илмий-амалий семинар ҳар ҳафта жума кунлари ўтказилиши белгилаб олинди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида санъатшунослик фанлари фалсафа доктори М. С.Абдуллаев “Хоразм амалий безак санъатининг ривожланиш тарихи” мавзусида маъруза қилди. Семинар давомида илмий ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ҳамда жавоблар олишди. Тадбир илмий мунозараларга бой, кўтаринки руҳда ўтди.

So'nggi yangiliklar