ҚУТЛОВ!

admin | 03-01-2020 | 256

Хоразм Маъмун академияси кичик илмий ходими Мадаминов Руслан Раманбердиевич Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ва Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.29.08.2017.в53.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2019 йил 30 декабрдаги йиғилишида 03.00.07-Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси ихтисослиги бўйича профессор Усманов Рустам Махмудович илмий раҳбарлигида тайёрлаган “Стресс факторларнинг кузги буғдой ривожланишига таъсирини масофадан олинган маълумотлар ёрдамида баҳолаш” мавзусидаги биология фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Мазкур илмий тадқиқот иши Ўзбекистонда геоахборот тизимлари маълумотларини биология фанига татбиқ қилишда янги йўналиш бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда муҳимаҳамият касб этади.

Мадаминов Руслан Раманбердиевични биология фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилганлиги билан табриклаймиз ва унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, янги йилда янги илмий ютуқлар тилаймиз!

So'nggi yangiliklar