Янги китоб тақдимоти

admin | 08-11-2019 | 168

Хоразм Маъмун академияси анжуманлар залида яқинда нашр этилган “Жалолиддин Мангуберди – буюк ватанпарвар саркарда” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Хоразм Маъмун академияси илмий ходимлари, Урганч давлат университети, ТТА Урганч филиали, ТАТУ Урганч филали профессор-ўқитувчилари, “Ичан қалъа” музей қўриқхонаси ходимлари, “Адолат” СДП вакиллари иштирок этдилар.

Тақдимот кўтаринки руҳда ўтди, бир қанча олимлар янги китоб ҳақида ўзининг илиқ фикрларини билдирдилар.

So'nggi yangiliklar