Олий таълимдан кейинги таълим турларига қабул эълон қилинади

admin | 27-09-2019 | 142

Хоразм Маъмун академияси 2020 йилга қуйидаги таянч докторантура ва докторантура давлат қабул режаларини эълон қилади:

Таянч докторантура:

Ихтисослик

Сони

1

02.00.01 – Ноорганик  кимё

1

2

02.00.02 – Аналитик  кимё

1

3

02.00.10 – Биоорганик кимё

1

4

03.00.06 - Зоология

1

5

07.00.01 – Ўзбекистон тарихи

1

6

07.00.06 – Археология

1

7

18.00.01 - Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш

1

 

Докторантура

Ихтисослик

Сони

1

03.00.06 – Зоология

1

 

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига Таянч докторант сифатида кирувчи шахслар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

магистр даражасига, олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар;

Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар ОТМ ёки ИТМга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ариза;

қисқача биографик маълумотнома;

меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига докторант сифатида кирувчи шахслар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий давлатларда олинган илмий даражалар;

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

Докторантурада ўқишга талабгорлар ОТМ ёки ИТМга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ариза;

қисқача биографик маълумотнома;

меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;

тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;

нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширадилар.

Докторантурада ўқиш учун кираётган талабгорлар Коллегиал орган томонидан ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтадилар.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагилар расмийлаштирилади:

магистр дипломи ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;

белгиланган илмий мақолаларига эга бўлганлар;

камида икки йиллик илмий-педагогик иш стажи ёки муайян илмий ютуқлар (ихтиро учун патентлар ёки муаллифлик гувоҳномалари)га эга бўлганлар.

Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки уларга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган дипломга эга бўлган, белгиланган тартибда талабларга мувофиқ илмий даража олганидан сўнг салмоқли илмий ютуқларга эришган шахслар расмийлаштирилади.

Мустақил изланувчиликка талабгор қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан ОТМ ёки ИТМга мурожаат қилади:

қисқача биографик маълумотнома;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;

 

E’lonlar