Диссертация ишининг муҳокамаси

admin | 05-07-2019 | 1490

2019 йил 3 июль куни Хоразм Маъмун академиясида академия тадқиқотчиси Матқулиева Марғуба Фарходовнанинг “Шаҳриёр” эпик сюжетининг илк манбалари, унинг достон ва эртак вариантлари” мавзусидаги фалсафа доктори диссертациясининг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди.

Муҳокамада академия раиси, проф. И.Абдуллаев, проф. С.Рўзимбоев, илмий ишлар бўйича раис муовини, доц. Ш.Хасанов, ф.ф.д. А.Ўразбоев, бўлим бошлиғи PhD М.Абдуллаев ва 10 дан ортиқ фан номзодлари, соҳа мутахассислари, илмий ходимлар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар.

Муҳокамада тадқиқот иши бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, ишнинг амалий аҳамиятини, унинг амалиётга жорий этилишини аниқлаштириш, хулосада таклиф ва тавсиялар киритиш, адабиётлар рўйхатини кўриб чиқиш каби фикрлар айтиб ўтилди. Тадқиқотдаги айрим камчиликларни тузатиш ва тўлдириш шарти билан диссертация иши кейинги босқичга тавсия этилди.

So'nggi yangiliklar