«Миллий тикланиш» демократик партияси ва Хоразм Маъмун академиясининг ҳамкорликдаги конференцияси

admin | 11-06-2019 | 436

2019 йил 11-июнь куни Хоразм Маъмун академиясининг анжуманлар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши, Хоразм Маъмун академияси иштирокида “Маданий мерос объектларини асраш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Анжуманни кириш сўзи билан Хоразм Маъмун академияси раиси б.ф.д. проф. Абдуллаев Икрам Искандарович очиб берди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаш раиси Рузметов Ражапбой Рахимович анжуманга раислик қилди.

Анжуманда Хоразм Маъмун академияси олимаси, архитектура фанлари доктори Дурдиева Гавҳар Салаевна, Хоразм вилоят маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекцияси бошлиғи Исмоилов Алишер Ибрагимович, Хива Ичан Қалъа музей-қўриқхонаси илмий котиби, тарих фанлари номзоди Комилжон Худайберганов ҳамда Урганч давлат университети қошида ташкил этилган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи директори т.ф.н. Юлдуз Раҳмановалар ўз маърузаси билан иштирок этдилар.

So'nggi yangiliklar