Давра суҳбати

admin | 10-05-2019 | 1184

2019 йил 7 май куни Хоразм Маъмун академиясига Ўзбекистондаги таниқли давлат арбоби, инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори, демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, юридик фанлари доктори, профессор Акмал Холматович САИДОВ, ҳамда Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Университетининг Тошкентдаги филиали ректори, Россиянинг бир қатор нуфузли ташкилотлар академиги, Нью-Йорк фанлар академияси академиги (АҚШ), Ўзбекистондаги илмий мактаблар асосчиси, академик Каландар Хўжаевич АБДУРАХМАНОВ ташриф буюришди мартабали меҳмонларга Хоразм вилояти Ҳокими Фарход Ўрозбоевич ЭРМАНОВ ҳамроҳлик қилдилар.

Ташрифи давомида мартабали меҳмонлар Академиянинг илмий фаолияти билан яқиндан танишдилар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор муҳим вазифалар тўғрисида фикр алмашдилар. Ташрифи сўнгида Академиянинг етук олимлари ва ёшлар билан давра суҳбати уюштирилди, ўзларининг қимматли маслаҳатларини бердилар.

So'nggi yangiliklar