Урганч туманида Ният навининг элита уруғлари экилади

admin | 05-04-2019 | 1568

Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан яратилган ғўзанинг Ният навининг уруғларини кўпайтириш мақсадида унинг элита уруғлари 2019 йилда Урганч туманининг “Фаррух” фермер хўжалигида экиладиган бўлди. Бу ҳақда Урганч тумани қишлоқ хўжалиги бошқармасидан хабар берилди.

Урганч тумани қишлоқ хўжалиги бошқармаси тақсимотига асосан “Фаррух” фермер хўжалигида 66,0 гектар ер майдонга Ният навининг элита уруғлари экилади, 120,3 гектар майдонга эса R1 (1-репродукция) уруғлари экилади. Шунингдек, синов мақсадида Урганч туманининг турли фермер хўжаликларида R1 уруғларидан яна 83,7 гектар майдонга Ният нави экилиши режалаштирилди. Шундай қилиб, 2019 йилда Ният нави уруғлари жами 204,0 гектар майдонга экилади. 

So'nggi yangiliklar