Илмий фаолият натижалари InnoWeek да

admin | 04-11-2019 | 200

2019 йил 28-29 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил қилинган “Inno Week.uz-2019” Инновацион ғоялар ҳафталиги доирасидаги Халқаро инновациялар ярмаркасида Хоразм Маъмун академияси олимлари ва илмий ходимлари ҳам ўз ишланмалари ва ихтиролари билан қатнашди.
Жумладан, қ/х.ф.н. Ш. Кадиров бошчилик илмий гуруҳ ғўзанинг “НИЯТ” ва “ХУРМА” навлари билан қатнашган бўлса, “уста-шогирд” гуруҳи раҳбари Н.А. Заргарова хаттотлик санъати бўйича ўз намуналари ва ишланмалари билан қатнашдилар.
Ярмарка якунида Н.А. Заргарова ва Ш.Ю. Кадиров бошчилик илмий гуруҳга “Фаол иштироки учун” сертификатлар топширилди.
Ярмарка натижалари бўйича Хоразм Маъмун академияси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Фаол иштироки учун” сертификати билан тақдирланди.

 

So'nggi yangiliklar