Хоразм Маъмун академиясига Америка Қўшма Штатлари элчиси ташрифи

admin | 29-10-2019 | 306

2019 йил 29 октябрь куни Хоразм Маъмун академиясига Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Дэниел Розенблюм ташриф буюрди. Ташриф давомида жаноб Розенблюм академия раҳбарияти билан учрашув ўтказди, академиянинг тарихи, ҳозирги вақтда олиб борилаётган илмий тадқиқотлари ва келажакдаги режалари билан танишди. АҚШ элчихонаси томонидан икки томонлама илмий алоқалар ўрнатишга ёрдам беришини айтди. Шундан кейин жаноб Розенблюм академия илмий лабораторияларида олиб борилаётган илмий изланишлар натижалари билан танишди ва “Хоразм тарихи ва маданияти” доимий экспозициясида бўлди.

 

So'nggi yangiliklar