Хоразм Маъмун академияси олимлари “Innoweek.uz 2019” да қатнашадилар

admin | 25-10-2019 | 304

Кўргазмада Хоразм Маъмун академияси табиий фанлар бўлими олимлари томонидан яратилган ғўзанинг Ният ва Хурма навлари тақдим қилинади. Ушбу ғўза навларининг фойдали ва қимматли хоссалари ҳақида тақдимот ва маъруза қилинади.
Хоразм Маъмун академияси олимлари маҳаллий фермерлар, кластер вакиллари ва чет эллик олимларни ўз ишланмалари билан таништиришни олдига мақсад қилиб қўйганлар. Шунингдек, инновацион ғоялар ҳафталиги “Innoweek.uz 2019” доирасида мазкур ғўза навлари уруғларини етказиб бериш бўйича қатор шартномалар имзолаш кўзда тутилган.

So'nggi yangiliklar