Таянч докторантлар ва илмий ходимлар билан ЎзР ФА вице-президенти учрашди

admin | 21-10-2019 | 342

2019 йил 18 октябрь куни Хоразм Маъмун академиясида ЎзР ФА вице-президенти Б.Т. Ибрагимов академия таянч докторантлари ва илмий ходимлари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Б. Ибрагимов ёш олимларни илмий соҳадаги давлат сиёсати, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, илғор давлатларнинг ушбу йўналишдаги тажрибаси билан таништирди.

Шу билан бирга, Б.Ибрагимов ёш олимлар билан regulaton.gov.uz сайтида жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси низомлари” қарори лойиҳасини муҳокама қилдилар.

So'nggi yangiliklar