Хоразм маъмун академиясига хорижлик археологлар ташрифи

admin | 17-10-2019 | 407

2019 йил 15 октябр куни Хоразм Маъмун академиясига Россия Фанлар академияси вице-президенти, Археология институти директори профессор Н.А.Макаров ва унинг германиялик ҳамкори, археолог профессор Клаус ван Карнсеп ташриф буюрдилар. Хоразм Маъмун академияси раиси меҳмонларни қабул қилиб, академия фаолияти, олиб борилаётган илмий изланишлар ҳақида маълумот берди. Томонларни қизиқтирган масалалар бўйича мулоҳазалар билдирилди.
Меҳмонлар академияда олиб борилаётган археологик тадқиқотлар билан қизиқиб, археологлар билан суҳбатлашдилар. Меҳмонларга академия доимий экспозицияси таништирилди. Меҳмонлар Хива шаҳри, унинг гўзал меъморчилик ёдгорликлари ва академиядаги Хумбузтепа топилмалари уларни ҳайратга солганини таъкидлаб ўтдилар.

So'nggi yangiliklar