Саудия Арабистони вакилларининг Хоразм Маъмун академиясига ташрифи

admin | 20-09-2019 | 302

2019 йил 20 сентябрь куни Саудия Арабистони қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари Алсаган Бандер Мухаммед ва Теледи Раи Фарханлар Хоразм Маъмун академиясига ташриф буюрдилар. Мехмонлар ташриф давомида академиянинг фаолияти, илмий лабораториялар ва олинган илмий натижалар билан танишдилар. Шундан кейин Хоразм Маъмун академияси рахбарияти ва вилоят хокимлиги вакиллари билан  биргаликда кейинги илмий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди ва ҳамкорликни умумий йўналишлар белгилаб олинди.

 

So'nggi yangiliklar