Қолмиқ олимларининг Хоразм Маъмун академиясига ташрифи

admin | 14-06-2019 | 1462

Хоразм Маъмун академиясига Россия Федерацияси Б.Б. Городовика номидаги Қолмиқ давлат университети ректори Салаев Бадма Катинович ва ушбу университетнинг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Имеев Владимир Очиривич ташриф буюрдилар. Ташриф давомида меҳмонлар Хоразм Маъмун академиясида олиб борилаётган илмий изланишлар билан танишдилар. Учрашув натижасида Қолмиқ давлат университети билан Хоразм Маъмун академияси ўртасида археология, кимё, биология йўналишларида илмий алоқалар ўрнатишга, археология йўналиши бўйича магистрлар ва докторантлар алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олинди. 

So'nggi yangiliklar