Хоразм Маъмун академиясига чет эллик археолог олимлар ташрифи

admin | 07-06-2019 | 2754

2019 йил 6 июн куни Хоразм Маъмун академиясига япониялик ва кореялик археолог олимлар ташриф буюрдилар. Япониянинг Кансаи университети олимлари Шинохара Хироката, Киношита Ватару ва Кореянинг Сеорабул маданий мерос институти олими Ча Сунчул, Чун Чу маданий мерос институти олими Пак Жинлар Хоразм Маъмун академияси доирасида амалга оширилаётган археологик тадқиқотларга катта қизиқиш билдирдилар. Шунингдек, олимлар Хумбузтепа ёдгорлигида ҳам бўлиб Хоразм тарихида ушбу ёдгорликнинг қанчалик катта аҳамиятга эга эканлиги билан танишдилар. Шу билан бирга олимлар Чингизтепа, Қалъажиқ ёдгорликларини ҳам бориб кўрдилар. Хоразм ўлкасининг тарихий археологик ёдгорликларга бой эканлиги мутахассисларда тарихимизни ўрганишга бўлган қизиқишини янада кучайтирди. Келажакда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва биргаликда тадқиқотларни амалга ошириш мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни кучайтиришига хизмат қилишини таъкидлашди.

 

So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академияси ёш олимлари чет-элларда ўз малакасини ошириб қайтишмоқда
12-09-2018 4510
Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан яратилган ғўзанинг янги, истиқболли хурма ва ният навлари тижоратлаштириш рўйхатига
10-09-2018 4413
Олимлар уй-жой билан таъминланди
30-08-2018 4618
Фан тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди
26-07-2018 5005
Парвиз Мореведж ташрифи
26-07-2018 5254
Доривор ўсимликларни Хоразм воҳаси шароитида ўстириш агротехнологияси
05-07-2018 5120
“Паҳлавон Маҳмуд” хотирасига бағишланган кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Халқаро турнир
02-07-2018 4928
Хоразм Маъмун академияси билан Германиянинг илмий тадқиқотни ривожлантириш маркази Бонн университети (ZEF) ўртасида шартнома имз
28-06-2018 5007
Хоразм Маъмун академияси Ёш олимлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди
21-06-2018 4789
Музейшунослар Хоразмда
18-06-2018 4832