Хоразм Маъмун академиясига чет эллик археолог олимлар ташрифи

admin | 07-06-2019 | 2242

2019 йил 6 июн куни Хоразм Маъмун академиясига япониялик ва кореялик археолог олимлар ташриф буюрдилар. Япониянинг Кансаи университети олимлари Шинохара Хироката, Киношита Ватару ва Кореянинг Сеорабул маданий мерос институти олими Ча Сунчул, Чун Чу маданий мерос институти олими Пак Жинлар Хоразм Маъмун академияси доирасида амалга оширилаётган археологик тадқиқотларга катта қизиқиш билдирдилар. Шунингдек, олимлар Хумбузтепа ёдгорлигида ҳам бўлиб Хоразм тарихида ушбу ёдгорликнинг қанчалик катта аҳамиятга эга эканлиги билан танишдилар. Шу билан бирга олимлар Чингизтепа, Қалъажиқ ёдгорликларини ҳам бориб кўрдилар. Хоразм ўлкасининг тарихий археологик ёдгорликларга бой эканлиги мутахассисларда тарихимизни ўрганишга бўлган қизиқишини янада кучайтирди. Келажакда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва биргаликда тадқиқотларни амалга ошириш мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни кучайтиришига хизмат қилишини таъкидлашди.

 

So'nggi yangiliklar