Фанлар академияси президентининг Хоразм Маъмун академиясига ташрифи

admin | 01-06-2019 | 1524

2019 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти академик Бехзод Содиқович Юлдашев Хоразм Маъмун академияси раҳбарияти, илмий ходимлари ва докторантлари билан учрашди. Учрашувда Б.Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашуви мажлисидаги қилган мулоқотида қўйилган муҳим вазифалар, хусусан, республикада юқори малакаликадрлар тайёрлаш, илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш, илм-фан салоҳиятини мустаҳкамлаш, истеъдодли ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига жалб қилиш ва бошқа масалалар ҳақида тўхталиб ўтди. Фанлар академияси президенти билан учрашувда илмий ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

So'nggi yangiliklar