Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан яратилган ғўза навлари бўйича янгилик.

admin | 06-03-2019 | 3490

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 29 декабрдаги 125-сон буйруғи билан Хоразм Маъмун академиясида яратилган ғўзанинг Ният ва Хурма навлари истиқболли деб топилди.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг 2018 йил 24 декабрдаги 40-сон қарори асосида 2018 йилги Давлат синови натижалари ва Эксперт комиссияларининг хулосалари ҳисобга олинган ҳолда 2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига ўзгартиришлар киритилди.

Буйруқ билан Ният ва Хурма навлари истиқболли нав сифатида Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича экишга тавсия қилинди.

So'nggi yangiliklar