“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” II Республика танлови

admin | 27-02-2019 | 3472

Хоразм Маъмун академиясидаги хаттотлик бўйича “Уста-шогирд” гуруҳи раҳбари Нафиса Заргарова 18-19 февраль кунлари  Турин политехника университетида Ўзбекистон хотин-қизлари қўмитаси ташааббуси билан ўтказилган “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” II Республика танловининг “Энг самарали инновацион лойиҳа” номинацияси бўйича қатнашиб, ғолибликни қўлга киритди.

2019 йил 26-февраль куни INXA университетида танловнинг ғолибларни  тақдирлаш маросими ўтказилди ва ёш хаттот Н.Заргарова  диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Н.Заргарова ёшлигидан Хива меъморий обидаларидаги ва ноёб қўлёзмалардаги хаттотлик санъатини ўрганишга қизиқади. Унинг ташаббускорлигида 2010 йилда академияда қадимий Хива хаттотлик мактабини ўрганиш бўйича  “Уста-шогирд” гуруҳи ташкил қилинди. Ҳозирда у К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва  дизайн институтининг  «Хаттотлик ва миниатюра санъати» бўлимининг 4-босқич талабаси.

So'nggi yangiliklar