Хоразм Маъмун академияси ёш олимлари чет-элларда ўз малакасини ошириб қайтишмоқда

admin | 12-09-2018 | 3496

Хитой Ҳалқ Республикасининг Савдо ва иқтисодий масалалар бўйича Канцелярияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳузуридаги Лойиҳа Бошқаруви Миллий Агентлигига тақдим қилинган “Ривожланаётган давлатларда Гибрид шолидан юқори ҳосил олиш технологиясини жадаллаштириш” мавзусидаги тренинг курсига танлов эълон қилинган эди. Ушбу танловда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси минтақавий бўлими – Хоразм Маъмун академияси кичик илмий ходими Хамраев Нурбек Улуғбекович иштирок этиб танловдан мувофаққиятли ўтди ва Хитой Халқ Республикаси, Чанша шаҳри, “Longping High-Tech International Training Center”да 18.07.2018  дан 31.08.2018 гача 45 кун давомида малакасини ошириб қайтди.

Ушбу семинарда Африка ва Жанубий Америка қитъаларининг ривожланаётган давлатларидан (жами 15 та давлат) 56 та вакил иштирок этди. Ўзбекистондан жами 6 нафар иштирокчи иштирок этди. Семинарнинг очилиш маросими 2018 йил 19 июлда бўлиб ўтди, ушбу тадбирни Хитой Халқ Республикаси гибрид шоли отаси проф. Long Рing очиб берди.  Тренинг курс давомида иштирокчилар Гибрид шолининг генетик селекцияси технологияси системаси, Шоли етиштиришда янги техникаларни қўллаш, Минерал ўғитларни қўллаш технологиялари мавзусидаги маърузаларни тинглашди. Шунингдек Yuan Longping академияси ва дала тажриба базалари хамда лабораториялари фаолияти билан яқиндан танишилди. Liuyang тажриба станциясида 2 хафта давомида дала амалиёти ўталди. Курснинг охирги хафтасида 15 та давлатдан келган вакиллар хар бири ўз давлати ҳақида қисқача презентация тайёрлаб иштирокчиларга тақдим этди. Шу жумладан Ўзбекистон тўғрисида презентация ҳам иштирокчиларга намойиш этилди. Барча иштирокчиларда Ўзбекистон тўғрисида илиқ таъсурот қолди. Курс  якунида Ўзбекистон делегациясининг барча вакиллари маҳсус сертификат билан тақдирланди.

 

So'nggi yangiliklar