Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан яратилган ғўзанинг янги, истиқболли хурма ва ният навлари тижоратлаштириш рўйхатига

admin | 10-09-2018 | 3494

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сонли “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарорига асосан Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан яратилган ғўзанинг янги, истиқболли Хурма ва Ният навлари тижоратлаштириш рўйхатига киритилди. Ушбу қарорни бажариш мақсадида Хоразм Маъмун академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ипотека Банк” ходимлари билан ҳамкорликда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. “Йўл харитаси” га асосан амалга ошириладиган илмий ва амалий ишлар учун ҳамда вақтинчалик меҳнат жамоаси ташкил қилиш харажатларини молиялаштириш учун зарур маблағ миқдорини келишиш мақсадида “Ипотека Банк” билан музокаралар олиб борилмоқда.

Молиявий маблағ миқдори аниқ бўлгач, икки томонлама тегишли шартнома имзоланади. Бундан ташқари, 2019 йилдан бошлаб Хоразм вилояти фермер хўжаликлари ер майдонларида ғўза навларини экиш бўйича музокаралар олиб борилди. Жумладан, Хоразм вилояти Урганч тумани “Фаррух”, Хива тумани “Уста Маткарим Жумяз”, “Хивали Дилшодбек боғи” фермер хўжаликлари билан дастлабки келишув ишлари амалга оширилди. 2019 йил сентябрь ойида ғўзанинг Ният ва Хурма навлари экиладиган майдонларни аниқлаш учун Хоразм вилояти ҳокими билан учрашиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда “Ипотека Банк” билан шартнома шаклини келишиш, уни расмийлаштириш  ва молиялаштириш бўйича маслаҳатлашилмоқда. Молиявий маблағ ҳажми аниқ бўлгач, вақтинчалик меҳнат жамоаси тузилади ва Хоразм Маъмун академияси раисининг тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади.

So'nggi yangiliklar