Доривор ўсимликларни Хоразм воҳаси шароитида ўстириш агротехнологияси

admin | 05-07-2018 | 4068

Хоразм Маъмун кадемиясининг кичик мажлислар залида ПЗ-2017092435 шифрли “Хоразм вилояти шароитида доривор ўсимликларни ўстириш ва улар асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқиш” мавзусидаги давлат илмий-амалий лойиҳаси кичик илмий ходимлари Джонибекова Нафосатнинг “Доривор Сано (Senna) ўсимликининг турлари ва дунё миқёсидаги аҳамияти” ва Аҳмедова Мохиранинг “Доривор Тирноқгул (календула) ўсимлигини Хоразм воҳаси шароитида ўстириш агротехнологияси ва тирноқгул ўсимлигини шифобахшлик ҳусусиятлари” мавзусида илмий семинарлари бўлиб ўтди. Ушбу семинарда Хоразм Маъмун академияси Табиий фанлар бўлими илмий ходимлари ва Урганч Давлат университети докторантлари иштирок этдилар. Семинарда ҳар иккала доривор ўсимликларнинг агротехнологияси ва дориворлик ҳусусиятларига доир маълумотлар тақдим этилди. Семинар давомида таклиф ва саволлар жуда кўп бўлди.

So'nggi yangiliklar